11:28 / 14.08.2022
1 391

Шафтолининг саломатлик ва яхши кайфият учун фойдали хусусиятлари

Шафтолининг саломатлик ва яхши кайфият учун фойдали хусусиятлари
Фото: Getty Images
Шафтоли мазали ва соғлом овқатланишни истаганлар учун ажойиб танловдир. Мазкур серсув мева таркибида калория миқдори паст, Б витаминларини ўз ичига олади ва шунинг учун ҳам кайфият яхшиланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, шафтоли бошқа кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

Шафтоли антидепрессант сифатида
Кайфиятингиз ўзгарганда, стресс ёки хавотирда, 1-2 та шафтоли истеъмол қилинг. Агар буни ҳар куни қилсангиз, бир ҳафтадан сўнг кайфиятингиз мувозанатга келаётганини сезасиз. Бу шафтоли таркибида Б витаминлари комплекси борлиги билан боғлиқ: B1, B2, B3, B4, B5, B6 ва B9 ва магний. Шафтоли таркибидаги углеводлар кайфиятни кўтаради: 100 грамм шафтолида 8,4 грамм шакар бор, улар шафтоли таркибида озиқ-овқат клетчаткаси ва пектин борлиги сабабли секин сўрилади. Аммо шунга қарамай, қандли диабетга чалинганлар эҳтиёт бўлишлари ва қанча шафтоли ейиш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Шафтоли кайфиятга таъсир кўрсатади ва овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини нормаллаштиради.

Шафтолининг ҳазм қилиш тизимига фойдаси
Бу мева пектин ва клетчаткага бой, шунингдек, унинг таркибида пробиотиклар мавжуд. Бу компонентлар ичак микрофлорасини яхшилайди ва озиқлантиради, токсинлардан тозалайди. Шунингдек, пектин ортиқча ёғларни, триглицеридларни ва «ёмон» холестеринни йўқ қилади. Шунингдек, шафтоли ҳомиладорлик пайтида токсикоз аломатларини камайтириши мумкин. Аммо ошқозон-ичак касалликлари: гастрит, ошқозон яраси бор беморларга шафтоли ейиш тавсия қилинмайди. Бундан бошқа касалликларда шафтоли ейиш тақиқланмайди. Чунки бу мева ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилмайди, ҳатто юқори кислоталиликка эга одамлар ҳам истеъмол қилиши мумкин.

Фото: Getty Images
Шафтолининг бўғим, юрак, қон томирлари учун аҳамияти
Шафтоли таркибида жуда кўп калий бор: битта шафтолида тахминан 333 мг калий мавжуд бўлиб, у организм учун бебаҳодир. Калий мушаклар қисқаришини тартибга солади, қон босимини нормаллаштириш, юракнинг барқарор ишлаши учун керак. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимиздек, шафтоли таркибида магний мавжуд бўлиб, у атеросклероз, инсульт ва инфаркт ривожланишининг олдини олади. Шафтоли таркибида кўп бўлган фосфор қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди. Шунингдек, мазкур мева таркибидаги темир ва К витамини қон ивиши, гемоглобин даражасини тартибга солиш ва камқонликнинг олдини олади.

Суяк ва тиш саломатлигига таъсири
Шафтоли — остеопороз, артрит ва артроз, шунингдек, тиш зарарланишининг давоси ҳисобланади, чунки 100 грамм мевада 6 мг кальций бор. Юқорида айтганимиздек, мева таркибида магний бор, бу эса кальций сўрилишини рағбатлантиради, фосфор эса тиш ва суяк тўқималари учун фойдалидир. Бундан ташқари, фосфор мия ва мушаклар фаолияти учун зарур модда. C витамини ва рух коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу бириктирувчи тўқима, бўғим, суяк ва тишлар саломатлигини таъминлайди.

Фото: Getty Images
Форсча «яшартирувчи олма»
Эртаклардаги «яшартирувчи олма» аслида шафтолига нисбатан ишлатилгандир, эҳтимол. Чунки бу мева антиоксидантлар: C ва А витамини, селен, мис, полифенол ва каротинга бой, улар чиндан ҳам эрта қаришга қарши курашда ёрдам беради. Бундан ташқари, шафтоли стресс билан курашишда фойдали: шафтоли таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни эркин радикаллар ва ДНК шикастланишидан ҳимоя қилади. Шафтоли тери, соч ва тирноқлар ҳолатини ҳам яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шафтолининг саломатлик ва яхши кайфият учун фойдали хусусиятлари