21:04 / 09.01.2023
875

Чуқур нафас олганда ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг сабаби нима?

Чуқур нафас олганда ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг сабаби нима?
Фото: Pinterest
Чуқур нафас олганда, ўпка ва кўкрак қафасида кузатиладиган оғриқ овқат ҳазм қилиш тизими ва нафас йўлларида жиддий касалликлар ёки нервларнинг қисилишини кўрсатади. Кўпинча бундай аломатлар юрак-қон томир патологиялари, асабийлик ва жисмоний чарчоқ билан бирга кузатилади, деб ёзади Wday.

Баъзида нафас олиш пайтида кузатиладиган ноқулайлик ҳавонинг совиши, оғир жисмоний меҳнат, интенсив машғулотлардан сўнг пайдо бўлади. Кўкрак соҳасидаги оғриқнинг сабаби қон айланиш тизимининг касалликлари, юрак хуружи ва ишемия ҳам бўлиши мумкин.

Кўкрак соҳасида ва ўпкадаги оғриқнинг асосий сабаблари:
  • қовурғаларнинг синишига сабаб бўлган зарба ёки шикастланиш;
  • ўпка эмболияси — қон ивиши артерияни тўсиб қўяди, ўпканинг қон билан таъминланиши ёмонлашади;
  • пневмония, плеврит — шиллиқ қаватнинг вируслар томонидан шикастланиши, бу яллиғланиш жараёнининг ривожланишига олиб келади;
  • пневмоторакс — кучли зарба, жароҳат, нафас олиш тизимининг инфекциясидан кейин ўпканинг зарарланиши;
  • қовурға ораси невралгияси.

Аёлларда кўкрак қафасидаги оғриқ гормонал касалликлар, мастопатия туфайли юзага келиши мумкин. Оғриқ кўкрак қафасида бўлса, терапевтга кўриниш керак, дастлабки текширув ва шикоятлар асосида пулмонолог, кардиолог, невролог, жарроҳга йўлланма берилади.

Чуқур нафас олаётганда кўкрак қафасидаги оғриқ қуйидаги аломатлар билан бирга кузатилиши мумкин:
  • Ўпка эмболиясида нафас олиш пайтида оғриқ нафас қисилиши билан бирга келади, йўталда қон аралашмалари пайдо бўлади, тери кўкаради ва терлаш кучаяди. Касаллик жуда хавфли, ўлимга олиб келиши мумкин.
  • Пневмонияда хириллаб нафас олиш, юқори иситма, нам йўтал билан бирга келади.
  • Плеврит билан касалланганда нафас олиш пайтида оғриқ кучли бўлиб, одам кўпинча кислород етишмаслигини бошдан кечиради.
  • Касаллик иситма, титроқ, йўтал фонида юзага келади.
  • Пневмотораксда нафас олиш қийинлашади, ҳолсизлик пайдо бўлади, одам бўғилишни бошлайди. Ўз вақтида тиббий ёрдам бўлмаса, кислород етишмаслигидан ўлим юз бериши мумкин.
  • Ишемия, юрак хуружи — кучли оғриқ қўл, жағга бериши мумкин. Оғриқ синдроми стресс, жисмоний зўриқиш, овқатдан кейин пайдо бўлади. Баъзида нафас қисилиши, қайт қилиш, кучли ҳолсизлик пайдо бўлади.
  • Қовурға ораси невралгиясида оғриқ одатда ҳаракат ёки тана ҳолатининг ўзгариши билан кучаяди.

Агар кўкрак қафасидаги оғриқ ҳазм қилиш тизими касалликлари туфайли юз берса, у овқатдан кейин кечаси кучаяди.

Нафас олаётгандаги оғриқ хавфли аломатдир, ҳамма нарса тез орада ўтиб кетишига умид қилиб, таблеткаларни кўрсатмсиз ичмаслик керак. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам жиддий патологиялар ва асоратлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Одатда ўткир бронхит шамоллашга ўхшаш аломатлар билан бошланади: чарчоқ, томоқ оғриғи, кейин йўтал, иситма, бош оғриғи. Баъзи аломатлар 2-3 кундан кейин йўқолади ва йўтал бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Йўтални йўқотишга ҳаракат қилмаслик лозим, чунки бу организмнинг ҳимоя реакциясидир. Нафас олиш тизимида доимий ишлайдиган тозалаш механизми ишламай қолганда йўтал юзага келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чуқур нафас олганда ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг сабаби нима?