date

“Ливерпуль” - “Реал” ўйини қаҳрамони аниқланди

“Ливерпуль” - “Реал” ўйини қаҳрамони аниқланди
Сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи тури доирасида “Ливерпуль” ва “Реал” жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Арне Слот бошчилигидаги жамоа 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голнинг муаллифи ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер бўлди. Мак Аллистер “Энфилд” стадионида ўтган мазкур баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Якуний ҳуштакдан сўнг аргентиналик футболчига махсус мукофот топширилди. Чемпионлар лигасининг тўрт туридан сўнг “Ливерпуль” ҳисобида 9 очко мавжуд.

Арне Слот жамоаси ушбу мусобақанинг навбатдаги турида 26 ноябрь, чоршанба куни ПСВни ўз майдонида қабул қилади. “Реал” ҳам ҳозирча 9 очко тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” - “Реал” ўйини қаҳрамони аниқланди