14:16 / 04.10.2023
236

Иммунитет нима сабабдан пасаяди ва уни қандай қилиб кўтариш мумкин?

Фото: “Новий очаг”

Иммунитет − лотинчада “озодлик” маъносини билдиради. У организмни бегона модда, ҳужайра, шу жумладан, бактерия ва вируслардан ҳимоя қилиш қобилиятидир.

Иммунитет пасайишига олиб келувчи омиллар:

  • Нотўғри овқатланиш. Қондаги антитаналар иммуноглобулинлар оқсилидан таркиб топган, уларни меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар етарлича бўлиши керак.
  • Сурункали стресс. Асабий чарчоқ пайдо бўлганда иммунитетни ҳимоя қилиш фаолиятини тартибга солувчи гормонал тизим ишдан чиқади, натижада иммунитет заифлашади.
  • Сурункали уйқусизлик.
  • Зарарли одатлар. Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, семириш, кам ҳаракат ҳаёт тарзи.
  • Ташқи муҳит. Зарарли ишлаб чиқариш корхоналари, ҳовонинг ифлосланиши, радиация.

Пасайган иммунитет белгилари:

  • Тез-тез касалланиш − йил давомида 3-4 марта шамоллаш.
  • Доимий хаста бўлиш − агар иммунитет мустаҳкам бўлса, ҳар қандай шамоллаш тезда ўтиб кетади. Организм кескин ҳимоя чораларини қўллаб, вирус ва бактерияларни тез енгади.
  • Ичаклар ҳолати − дисбактериоз белгилари − қабзият ва диарея алмашиб туриши, қорин дамланиши, тез-тез кўнгил айнаши.
  • Тери − тез-тез қайталанувчи тошма, йирингли яра, учуқ тошиб туриши.
  • Умумий аҳвол – ҳолсизлик, қувватсизлик, меҳнат унумдорлигининг пасайиши.
  • Аллергик касалликлар.
  • Етарлича ухлаш билан ҳам уйқуга тўймаслик.
  • Соч ва тирноқларнинг мўртлашиши.
  • Лимфа безларининг катталашиши.

Иммунитетни яхшилаш учун нималарга эътибор бериш керак?

Организмни чиниқтириш

Босқичма-босқич ва мунтазамлик талаб қилинади. Очиқ ҳавода юриш, ювиниш учун ишлатиладиган сув ҳароратини кундан кунга пасайтириш, контрастли душлар қабул қилиш, ҳар куни жисмоний тарбия билан шуғулланиш.

Фото: “Новий очаг”

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун витамин, микроэлемент ва оқсилга бой хилма-хил озиқ-овқатларни истеъмол қилиш керак. Сут, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва меваларни рационга киритиш лозим.

Кун тартиби ва жисмоний фаоллик

Бир вақтда ётишга ва уйғонишга ҳаракат қилиш керак. Тоза ҳавода сайр қилиш тавсия этилади. Доимий жисмоний фаоллик иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон кислород билан тўйинади. Уйқу ва иштаҳа яхшиланади.

Ёмон одатлардан воз кечиш

Чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, кам ҳаракат ҳаёт тарзи организмда атеросклероз, нафас йўллари яллиғланиши, мияда қон айланиши камайишига олиб келади. Булар ҳаммаси иммун тизимини кучсизлантиради.

Ҳаётга ижобий муносабат

Агар ҳаёт одамга қувонч ва завқ келтирмаса, ўз-ўзини йўқ қилишнинг биологик механизмлари ишга тушади. Ҳаётга ижобий қараш ва ҳар қандай ёмон вазиятда ҳам тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилиш керак. Бўлиб ўтаётган воқеаларга муносабатни ижобийга ўзгартиришда психолог билан маслаҳатлашиш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Иммунитет нима сабабдан пасаяди ва уни қандай қилиб кўтариш мумкин?