
Дунё бўйлаб 40 мамлакатдан иштирок этган халқаро олимлар гуруҳи инсон қанчалик тез қаришига нафақат саломатлик ва турмуш тарзи, балки атроф-муҳит шароити ва ижтимоий тенгсизлик даражаси ҳам жиддий таъсир қилишини аниқлади, деб Nature Aging нашри хабар берди.
161 981 нафар инсон иштирок этган катта кўламли тадқиқот доирасида сунъий интеллект технологиялари орқали инсоннинг биологик хулқ-атвор ёши ҳисоблаб чиқилди. Бу кўрсаткич инсоннинг ҳақиқий ёши билан унинг саломатлик ҳолати, хотираси, таълим даражаси, қон босими ва холестерин миқдори каби омиллар орасидаги боғлиқлик асосида аниқланди.
Тадқиқот натижаларига кўра, ҳавоси ифлос, демократияси заиф, ижтимоий тенгсизлик юқори бўлган мамлакатларда инсонлар тезроқ қарир экан. Уларда когнитив қобилиятлар, яъни фикрлаш, хотира ва кундалик фаоллик имкониятлари тез йўқолиб бориши кузатилган.
Энг яхши кўрсаткичлар Европанинг ривожланган давлатларида қайд этилган бўлса, энг ёмон натижалар Миср ва Жанубий Африка каби мамлакатларда кузатилган. Ҳатто Европада ҳам шарқий ва жанубий ҳудудларда аҳоли тезроқ қариши аниқланган.
Мутахассислар таъкидлашича, инсоннинг қариши фақат шахсий хусусият эмас, балки у яшайдиган муҳит, атроф-муҳитнинг тозалиги, жамиятдаги тенглик ва сиёсий барқарорлик билан чамбарчас боғлиқ. Қаришни секинлаштириш учун ҳаво ифлосланишига қарши курашиш, тенгсизликни камайтириш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш керак «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар