— «Саломатлик» саҳифасини доим кузатиб бораман. Айтинг-чи, 38 ёшгача туғмаган аёлнинг бу ёшда ҳомиладор бўлиши хавфли эмасми? Аёллар биринчи фарзандини неча ёшгача туққани маъқул?
МАТЛУБА,
Бухоро вилояти.
Бухоро вилояти.
Комилжон ЧОРИЕВ, гинеколог:
— Қиз бола тухумдонида тухум ҳужайралари мунтазам бир меъёрда етила бошлагандан, яъни ҳайз кўргандан бошлаб ҳомиладор бўлиши мумкин. Аёлларда бола туғишга қодирлик даври ўртача ўттиз йил (ўн олти ёшдан қирқ олти ёшгача) давом этади. Юқорида айтилгандек, аёл организмининг етилган даври йигирма икки-йигирма олти ёш ҳисобланади. Биринчи ҳомиладорлик шу даврга тўғри келса ва аёл шифокор назоратида бўлса, ҳомилани анча енгил кўтаради. Туғруқ ҳам бирмунча осон кечади.
Шифокорлар биринчи ҳомила йигирма саккиз ёшдан кейин бўлган ҳолларда ҳомилани кўтариш ҳам, туғиш ҳам нисбатан оғирроқ бўлишини ҳисобга олиб, бу ёшдаги аёлларни мунтазам назорат остига олишади. Лекин бу фақат биринчи ҳомилага тегишли. Биринчи фарзандини 22-26 ёшларда туққан аёл эса ундан кейинги болаларини йигирма саккизда ҳам бехавотир дунёга келтириши мумкин.
Айрим сабабларга кўра, аёл ёки эр узоқ вақт даволангандан сўнг муолажалар ижобий натижа бериб, ёши ўтиб қолганда, яъни 35-40 ёшда ҳомиладор бўлган ва эсон-омон қутулиб олган аёллар ҳам учрайди. Бундай ҳолларда шифокорлар ҳозирги замон табобатида аёлга ёрдам бериш мураккаб эмаслигини таъкидлашади. Бу ёшда фарзанд кутаётган аёллар ортиқча ҳаяжонга берилмаслиги, ўзларини эркин ҳис қилиши жуда муҳим.
Аксинча, жуда эрта, яъни ўн тўққиз-йигирмага кирмай туриб, бола кўришнинг асорати анча сезиларли бўлади. Чунки ёш аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан она бўлишга тайёр бўлмайди.
Шуни айтиш керакки, ҳомиладорлик фақат аёл организмидагина эмас, балки унинг руҳиятида ҳам муайян ўзгаришларга сабаб бўладиган жараён. Кўп нарса аёл психикасининг ўзига хослигига боғлиқ, албатта.
Ўта таъсирчан, атроф-муҳитга тез мослаша олмайдиган аёлларда ҳомиладорлик маълум асоратлар билан ўтиши мумкин. Ўзини босиб олган, сермулоҳаза аёлларда эса ҳомиладорлик ҳам, туғиш ҳам қарийб асоратсиз кечади.
Албатта, кўп нарса она бўлишга тайёрланаётган аёл яшаб турган шароит, оилавий муҳитга ҳам боғлиқ. Ўзи соғлом, эри меҳрибон, боз устига, бобо ва бувилар ҳам бўлажак набирани интизорлик билан кутаётган бир шароитда ҳомиладор аёлнинг ҳеч қандай руҳий толиқишларсиз эсон-омон қутулиб олиши, шубҳасиз. Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз, доимо ўзингизда бўлаётган ўзгаришларни гинекологингизга маълум қилиб туринг ва мунтазам равишда назоратда бўлишга ҳаракат қилинг. Бу сиз ва фарзандингиз учун жуда муҳим!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»