Фото: «Домашний очаг»
Ушбу озиқ-овқатларни иложи борича тез-тез истеъмол қилиш орқали ўт пуфагида тош пайдо бўлиш хавфини камайтириш мумкин.
Ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолар бўлмаса ҳам рўйхатдаги маҳсулотлар рационга киритишга арзийди. Улар овқат ҳазм қилиш тизимининг барча органлари учун фойдали ва организмни соғлом, фаол ва кучли қилади.
Зиғир уруғлари
Фото: «Домашний очаг»
Биринчидан, бу майда уруғлар деярли барчага маълум даражада етишмайдиган клетчаткалар миқдори бўйича ғолибдир. Иккинчидан, зиғир уруғи ўт пуфагининг нормал ишлаши учун зарур бўлган жуда кўп соғлом ёғларни ўз ичига олади.
Авокадо
Фото: «Домашний очаг»
Авокадо ҳақиқий супер маҳсулот бўлиб, у кўплаб муҳим витамин, микроэлемент ва фойдали моддалар, шу жумладан калийга бой. Калий организмга суюқлик ва электролитлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради. Шунингдек, ўт пуфаги касалликлари ва тош шаклланишининг олдини олади.
Дуккаклилар
Фото: «Домашний очаг»
Фасол, айниқса, рациони ёғ ёки холестеринга бой бўлганлар учун фойдалидир: ўсимлик оқсили қизил гўшт ёки ёғли овқатларни кўп истеъмол қилинганда, деярли муқаррар бўлган ўт пуфаги тошларининг шаклланиши ва кристалланишини олдини олишга ёрдам беради.
Апельсин
Фото: «Домашний очаг»
2015 йилда чоп этилган тадқиқотлар натижасида C витамини ўт пуфагидаги тошларнинг шаклланишига профилактик таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Апельсинлар C витамини бўйича ҳақиқий чемпионлардир.
Брокколи ва рукола
Фото: «Домашний очаг»
Аччиқ таъмга эга бўлган бошқа сабзавот ва кўкатлар сингари улар овқат ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги учун жуда фойдалидир. Ўт пуфаги ишлаб чиқарилган сафро миқдорини назорат қилишда ёрдам беради. Гўшт ёки ёғли овқатлар билан бирга сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилиш самаралидир.
Қовоқ уруғлари
Фото: «Домашний очаг»
Магний ўт пуфаги саломатлиги учун зарур бўлган яна бир микроэлементдир. Бу ортиқча кальцийни олиб ташлашга имкон беради, чунки у тўпланиб, қаттиқлашиб, тошларни ҳосил қилади. Исмалоқ, брокколи таркибида жуда кўп магний бор, аммо қовоқ уруғлари унинг ҳақиқий манбаи.
Сув
Фото: «Домашний очаг»
Юқорида сийдик пуфагининг нормал ишлаши учун намлик ва электролитлар мувозанати қанчалик муҳимлиги айтиб ўтилди. Сув эса организмдан зардани чиқариб ташлашга ёрдам беришини қўшиш мумкин ва уни кун давомида ичишни унутмаслик керак.
Лавлаги
Фото: «Домашний очаг»
Лавлагида бетаин кўп бўлиб, у жигарни ҳимоя қилишга ёрдам беради ва ёғларнинг парчаланишини рағбатлантиради. Ҳафтада камида икки марта лавлаги истеъмол қилиш тавсия этилади.
Тузланган карам
Фото: «Домашний очаг»
Тузланган карам ичакдаги фойдали бактерияларни етарли миқдорда сақлашга ёрдам берадиган энг самарали пробиётиклардан биридир. Ўт пуфагининг саломатлиги ҳақида нима дейиш мумкин? Ичаклар қанчалик соғлом бўлса, ўт пуфагидаги юк шунчалик кам бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”