Фото: Marie Claire
Биринчи навбатда кўриш қобилиятининг пасайишига сабаб бўладиган хавфли одатлардан халос бўлишга ҳаракат қилинмас экан, офтальмолог томонидан тайинланган дори-дармонларнинг ёрдам бериши даргумон. Қуйида ана шу 4 зарарли одатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Маълумки, кўзлар одамга жуда кўп маълумот олиш ва атрофдаги дунёнинг барча гўзаллигидан баҳраманд бўлиш имконини берадиган органдир. Бир қарашда, бу ҳақиқат дунё каби эскидек туйилиши мумкин, лекин аслида ҳар доим ҳам зарарсиз бўлиб кўринган одатлар кўриш қобилиятига катта зарар етказиши ҳақида ҳеч ким ўйламайди. Марҳамат, Spectr офтальмология клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Татяна Фадейкиндан уларнинг энг кенг тарқалгани ва зарарли бўлганларини билиб олинг.
Узоқ вақт экранга тикилиш
Албатта, бу компьютер ёки гаджетнинг экранига тегишли. Шунингдек, ҳозирги вақтда бу энг долзарб ва кенг тарқалган муаммолардан биридир. Телефонга тикилиб ўтириш ёки кўзларни дам олдирмасдан узоқ вақт давомида компьютерда ишлаш одати ҳар доим кўриш қобилиятининг сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келади. Экранга бор эътибор қаратилганлиги сабабли кўз доимий зўриқишда бўлиб, унинг намлик даражаси бузилади, натижада «қуруқ кўз» синдроми ривожланади.
Мутахассис маслаҳатига кўра, гаджетлардан фойдаланиш вақтини тартибга солиш жуда муҳим. Агар бу иш зарурати бўлса, кўзлар дам олиши учун мунтазам равишда танаффус қилиши лозим. Идеал ҳолда, компьютерда тез-тез ва узоқ вақт ишлаш шароитида яхши кўришни сақлаб қолиш учун кўзлар учун машқлар бажариш тавсия этилади.
Контакт линзаларидан нотўғри фойдаланиш
Линзалардан фойдаланиш биринчи набатда кўзларга инфекция хавфи билан таҳдид қилади. Линзаларнинг кўзнинг шох пардаси билан узоқ вақт алоқаси ва у эрда инфекция, масалан, ювилмаган қўллар билан линзаларни қўйиш жараёнида жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун линзаларни фаол ишлатиш билан улардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш керак. Асосийси: дезинфекцияли эритмани қайта ишлатмаслик, линзаларни ўзгартирмаслик (чапдан ўнгга ва аксинча), линзаларни белгиланган муддатдан ортиқ тақмаслик, уларни кечаси олиб ташлашдир.
Мутахассиснинг фикрича, душ, бассейн, сауна ва денгизда сузишдан олдин ҳам линзаларни олиб ташлаш керак. Бактериялар ва ифлослантирувчи моддалар линзага жойлашиб, яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин.
Қуёшдан сақлайдиган сифатсиз кўзойнак тақиш
Қуёшдан сақловчи кўзойнаклари нафақат услубнинг элементи, балки кўз саломатлигининг ҳам муҳим таркибий қисмидир. Ультрабинафша нурлар қорачиққа зарар етказиши ва катаракт хавфини ошириши мумкин. Уларни қуёшли ҳаво, денгиз ва машина ҳайдаш пайтида тақиш мажбурийдир.
«Қуёшдан сақловчи кўзойнакларини танлашда биринчи навбатда бренд ва дизайн эмас, балки ультрабинафша фильтрининг мавжудлигини ҳисобга олиш керак. Шундагина кўзлар қуёш нурланишининг салбий таъсиридан ишончли ҳимояланган бўлади», – дейди мутахассис.
Гигиена қоидаларига риоя қилмаслик
Кўзларга ҳам яхши ғамхўрлик қилиш ва уларни чанг ва бактериялардан тозалаб туриш керак, жумладан, кўзни, айниқса ювилмаган қўллар билан ишқалаш одатини диққат билан назорат қилиш лозим. Бу вақтда бактериялар кўзнинг ташқи қисмидан ички томонга осонгина кўчиб ўтишини унутмаслик керак, акс ҳолда улар кўзнинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
«Шунингдек, ётишдан олдин макияжни ювишни унутманг. Кўпинча туш зарралари кўз ичига кириб, аллергия ёки яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, декоратив косметика воситаларининг сифати ва яроқлилик муддатини кузатиб бориш лозим, чунки бу ҳам кўз саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», – дея хулоса қилади мутахассис. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди