Фото: «Домашний очаг»
Ўтириб ишлаш фаолияти остеохондроз кучайишининг сабабларидан бири бўлиб, бу ҳолат катталарнинг 80 фоизига таъсир қилади. Вазиятни енгиллаштириш учун нима қилиш мумкинлигини қуйида маълум қиламиз.
50 ёшгача бўлган инсонлар орасида остеохондроздан азият чекаётганларда умуртқа поғонаси касаллиги кузатилади, унда яллиғланиш ривожланади, унинг баъзи элементлари эскиради ва йўқолади. Қанчалик кам ҳаракатчан турмуш тарзини олиб борилса, спортга қанча вақт ажратилса, остеохондрознинг ривожланиш ёки кучайиши хавфи шунчалик юқори бўлади. Юриш ва бошқа жисмоний фаолият минимал даражага камайтирилса, бел соҳаси янада заифлашади.
Остеохондрознинг белгилари
Остеохондроз умуртқа поғонасининг қайси қисмида кўп зарарланишига қараб турларга бўлинади: бел, бўйин ҳамда кўкрак қафаси остеохондрози.
Бўйин умуртқаси остеохондрозининг белгилари:
- бош айланиши;
- бўйин, бош, қўлларда оғриқ;
- бармоқларда уюшиш ҳисси;
- кўриш қобилиятининг пасайиши;
- қулоқларда шовқин.
Кўкрак қафаси остеохондрозининг белгилари:
- бел оғриғи;
- кўкрак қафасида ёниш ёки сиқилиш ҳисси;
- қийин нафас олиш.
Бел остеохондрозининг белгилари:
- оёқларда оғриқ;
- пастки бел оғриғи;
- оёқларда ёки бармоқлар уюшиши.
Остеохондрознинг олдини олиш
Остеохондрозни даволаш шифокор томонидан белгиланади, кўпинча у массаж, физиотерапия, дори-дармонлар ва инексияларни ўз ичига олади. Аммо касалликнинг ривожланиш хавфини камайтириш ёки уни бартараф этиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак.
Иш жойини тўғри ташкил этиш
Кресло қулай бўлиши керак, лекин жуда юмшоқ эмас. Умуртқа поғонасининг табиий эгри чизиғини такрорлайдиган ва шу билан уни қўллаб-қувватлайдиган стул ёки креслога устунлик бериш тавсия этилади. Агар фақат текис орқа томони бўлган стуллар ёки креслолар мавжуд бўлса, бел учун махсус рулонлар қўйиш мумкин.
Компьютер ёки ноутбук мониторининг маркази кўзга тўлиқ қарама-қарши бўладиган тарзда жойлаштирилади. Бу умуртқа поғонасидаги эгрилик ва стрессдан ҳимоя қилади.
Иш вақтида танаффус қилиш
Ҳар соатда ишни тўхтатиш ва камида беш дақиқани озгина дам олиш учун ажратиш лозим: бошни эгиш, чўзиш, столдан туриш, танани эгиш, чўзиш ва бошқа машқларни бажариш.
Тўғри дам олиш
Чалқанча ухлашга ҳаракат қилиш, агар бунга кўникиш қийин бўлса, ён томонларга катта ёстиқ ёки кўрпачаларни қўйиб қўйиш – бу уйқуда ағдарилиб кетишга йўл қўймайди. Шунингдек, кўрпача ўта юмшоқ бўлмаслиги керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди