date
views 362

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзгидромет 3-5 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8, кундузи 3-4 февралда +3...+8, 5 февралда +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 февралда кечаси -2...+3, кундузи +7...+12, 5 февралда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. Навоий вилоятининг шимолида ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи 3-4 февралда +3...+8, 5 февралда +5...+10 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 февралда кечаси -3...+2, кундузи +6...+11, 5 февралда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 февралда кечаси -2...+3, кундузи +7...+12, 5 февралда кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 февралда кечаси 0...-5, кундузи +4...+9, 4 февралда кечаси -3...+2, кундузи +6...+11, 5 февралда кечаси -3...+2, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди