date

Қорақалпоғистонда Ёшлар иқтисодий маркази очилади

Қорақалпоғистонда Ёшлар иқтисодий маркази очилади
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига таяниб Адлия вазирлиги хабар берди.

Марказ ҳудудида IT-университет ташкил этиш, технопарклар ва инновацион қўллаб-қувватлаш гуруҳларини ишга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, ёшларга бандлик яратиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади.

Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида марказ дирекцияси тузилади. Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектлари инвестор томонидан давлат органларига бегонаравз равишда топширилиши назарда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қорақалпоғистонда Ёшлар иқтисодий маркази очилади