Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни оширади, тегишли шартнома мамлакат Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинди. Бу ҳақда «Парламентская газета»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Ольга Ковитидининг хабар беришича, ҳужжат Москвада 2016 йилда имзоланган бўлиб, ҳар икки давлат манфаатидаги ҳарбий-техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб беришни янада самарали амалга оширишга йўналтирилган, деб таъкидлайди парламент нашри.
Шартнома билан Россия ва Ўзбекистоннинг қатор йўналишлар бўйича ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги ҳуқуқий асослари ўрнатилади. Хусусан, булар – ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш, ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш, илмий-тадқиқот ва тажрибавий - конструкторлик ишларини бажаришдир.
Шартномани амалга ошириш бўйича Россия томонидан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизмат, Ўзбекистондан эса – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ваколатли идора бўлади.
Ҳарбий маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш томонлар ваколатли органларининг маслаҳатлашгани ҳолда амалга оширилади.
«Шартномани бажариш Россия ва Ўзбекистоннинг қурол-яроғ ва ҳарбий техника соҳасидаги ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича мудофаа соҳасидаги корхоналарининг ўзаро ҳаракатлари учун ижобий режим яратади», - дея айтиб ўтган Россия ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизмати раҳбари ўринбосари Владимир Дрожжов.
Федерация кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Константин Косачевнинг фикрича, Россиянинг Ўзбекистон билан исталган кўринишдаги шартномалари фақатгина ижобий қарши олинади.
«Ҳарбий соҳадаги келишувлар эса ўзаро ишончли муносабатларнинг юқори даражасидан дарак беради», - дея айтиб ўтган сенатор.
Европа ва Американинг қатор таҳлилий институтлари маълумотига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳарбий бюджети ҳар йили 70-80 млн. долларни ташкил этади. Россия ҳарбий бюджети эса 60 млрд. доллар, деб баҳоланади.
Армияда айни дамда 65 минг ҳарбий хизматчи бор. Global Firepower ҳисоботига кўра, қуролли кучлар 420та танк, 715та пиёда машиналари, 143 ўзиюрар, 880та қурол ва 109та залп ўт очувчи тизимларига эга. Ҳарбий-ҳаво кучларида 69та қирувчи, 89та ҳужум гуруҳи турли самолётлари, 49та юк ташийдиган самолёт, 65та оддий ва 25та жанговар вертолётлар, шунингдек, бошқа техникалар бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди