date

Дубай Лондон ва Нью-Йоркни ортда қолдирди

Дубай Лондон ва Нью-Йоркни ортда қолдирди

Буюк Британиянинг кўчмас мулк компанияси Savills Plc бойлар учун энг нуфузли ва яшашга қулай шаҳарлар рейтинги натижаларини эълон қилди. 2025 йилда ушбу рўйхатда Дубай биринчи ўринни эгаллаб, Лондон, Нью-Йорк ва Сингапурни орқада қолдирди.

Мутахассислар таъкидлашича, Дубайнинг етакчилиги унинг молиявий барқарорлиги, ривожланган инфратузилмаси ва юқори ҳаётий стандартлари билан изоҳланади.

Savills ҳисоботига кўра, бойлар учун дунёдаги энг жозибали 10 та шаҳар қуйидагича:

1. Дубай (БАА),

2. Нью-Йорк (АҚШ),

3. Сингапур,

4. Ҳонконг,

5. Абу-Даби (БАА),

6. Монако,

7. Лос-Анжелес (АҚШ),

8. Майами (АҚШ),

9. Аспен (АҚШ),

10. Лондон (Буюк Британия).

Рейтингни тузишда солиқ сиёсати, кўчмас мулк қиймати ва сифати, хавфсизлик даражаси, инфратузилма ҳамда бизнес ва миграция имкониятлари инобатга олинган.

Таҳлилчилар фикрича, Дубайнинг устунлиги глобал бойлик марказларининг Яқин Шарққа йўналишини кўрсатади. Амирлик бугун нафақат сайёҳлик ва молия соҳасида, балки жаҳон элитаси учун нуфузли яшаш манзили сифатида ҳам етакчи ўринни эгалламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай Лондон ва Нью-Йоркни ортда қолдирди