date

Энг кўп боғчалар Самарқанда фаолият юритмоқда

Энг кўп боғчалар Самарқанда фаолият юритмоқда
2024-йил якуни бўйича Ўзбекистонда жами 38 058 та мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) фаолият юритган. Шу ташкилотларнинг кўпчилиги, яъни 28 729 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳисобланади.

Сўнгги бир йил ичида мамлакатдаги МТТлар сони 2 085 тага ошди. Бу мамлакатда болаларни эрта ёшдан сифатли таълим билан таъминлашга бўлган талаб ортаётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти 4 507 та МТТ билан етакчилик қилади. Андижон, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳам фаол МТТлар билан ажралиб туради, уларнинг сони 4 мингга яқин.

Энг кам МТТлар Сирдарё вилояти (1 145 та) ва Тошкент шаҳрида (1 047 та) мавжуд. Умуман олганда, мамлакатнинг барча ҳудудларида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кенгайтириш борасида ишлар олиб борилмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энг кўп боғчалар Самарқанда фаолият юритмоқда