Республика Гидрометеорология марказ дам олиш кунлари қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди. Қайд этилишича, жума куни Шимолий Кавказ ҳудудларидан республиканинг шимолий ҳудудларига кириб келган нам ва салқин ҳаво массаси 12 февраль, шанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
13 февраль, якшанба куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқни атрофида, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда эса 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
12 февралда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. 13 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди