Фото: Bloomberg
The Bell нашри Россияга қарши санкцияларни батафсил таҳлил қилди. «Дарё» мақоланинг асосий жойларини келтириб ўтади.
Санкцияларнинг таъсири қанақа?
Муайян давлатга қарши санкциялар камдан-кам ҳолларда унинг сиёсатини ўзгартиришга ёрдам беради. Сиёсатни ўзгартириш учун «санкциялар таҳдиди»нинг ўзи одатда етарли.
Ҳақиқий чекловлар кўпинча ҳокимиятни эмас, балки иқтисодиёт ва ҳаёт сифатини бузади. Буни бир нечта йўл билан тушунтириш мумкин.
Биринчидан, санкциялар одатда авторитар давлатларга нисбатан қўлланилади.
Иккинчидан, дунё ўнлаб йиллар давомида глобаллашув сари интилиб, капитал ва товарлар ҳаракатига тўсқинлик қилаётган тўсиқлардан халос бўлиб келмоқда. Шу сабабли маълум бир иқтисодиётга қарши чоралар кўпинча бошқа давлатларга ҳам тарқалади.
Санкциялар иш бермаётгандек туюлиши мумкин
Европа Иттифоқи томонидан Россия нефтининг 90 фоиз импортига нисбатан қўйган эмбаргоси кучга кирмади, шунинг учун уни Россияда экспорт даромадлари ўсиб бормоқда.
Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг дастлабки 100 кунида мамлакат энергия ресурсларидан 93 млрд евро фойда олган бўлса, унинг 57 млрд евроси Европа Иттифоқидан келган.
Ғарб Россия билан чекланган ҳамкорликка эга, Хитой ва Ҳиндистон эса, аксинча, кўпроқ импорт қилмоқда.
Март май ойларида Ҳиндистонда Urals нефтининг импорти 2021 йилга нисбатан 658 фоизга, Хитойда эса 205 фоизга ўсди.
Россия бу икки давлатга 25-30 фоиз чегирма билан хом ашё соатаётган бўлсада санкциялар ортидан келган йўқотишларни деярли қоплади.
АҚШ ва Европа Россияга нисбатан санскияларни илгари сурди, аммо глобаллашув шароитида уларнинг ўзлари азоб чекмоқда.
Май ойида энергия нархининг ошиши туфайли Европада йиллик инфляция 8,1 фоизгача кўтарилди ва иттифоқнинг ташқи савдо тақчиллиги тарихдаги рекорд даражага етди — 32,4 млрд евро.
Фото: Bloomberg
Санкциялар қачон ишлашни бошлайди?
Банкир Олег Вюгиннинг фикрига кўра, санкциялар ҳақида гапирганда, уларнинг таъсирида вақтни ҳисобга олиш керак.
Шунинг учун у санскияларни гуруҳларга ажратади:
- дарҳол молиявий санкциялар;
- савдо ва логистика чекловлари;
- замонавий технологияларни олиб киришни тақиқлаш;
- молиявий санкциялар.
Уруш бошланган вақтда капиталнинг трансчегаравий ҳаракатини блокировка қилиш рублнинг қулашига олиб келди.
Рубль эса мамлакатда нефть ва газ борлиги сабаб тезда мустаҳкамланди. Яқин келажакда Россия бюджет тақчиллигига учраши кутилмоқда.
Бунга мудофаа харажатлари ва ижтимоий нафақалар ошиши, энергия солиқлари камайиши сабаб бўлади.
Россия Молия вазирлигида чет эл валютасини сотиб олиш билан боғлиқ муаммолар йўқ, Марказий банк банклар ва компанияларни харид қилиш учун ҳисоблагичли рухсатномалар беради.
Аммо бу муаммоларга олиб келади, уларнинг жиддийлиги ошади. Рубль курсининг ҳақиқий конвертация қилинмаслиги иқтисодий фаолиятга босим ўтказади.
Бунга мисол қилиб Ўзбекистон банкларида рублни сотиб олиш ва сотиш орасидаги катта фарқни келтришимиз мумкин.
Фото: Bloomberg
Логистика чекловлари
Россия корхоналарида бир неча ой давомида етарли маҳсулот бор эди. Энди уларни параллел импорт ва бошқа «коридорлар» бўйлаб ташиш керак бўлади.
Камомадни қоплаш мумкинми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
- Импорт қилинадиган бутловчи қисмларни муқобил вариант билан алмаштриш зарур. Бу харажатларнинг ошишига ва бошқа йўқотишларига олиб келади, — дейди Вюгин.
Технологик импорт
Бунда чекловлар кўп йиллар давомида иқтисодиётга таъсир қилиши мумкин.
Россияда замонавий стандартларга жавоб берадиган барча ишлаб чиқариш жаҳон технологиялари ва ускуналарини қарзга олиш ва мослаштириш натижасидир.
Агар етарлича таъминот бўлмаса, мамлакат «технологик изоляция»да бўлади.
Россия Ғарб маҳсулотларини кам ривожланган мамлакатларники билан алмаштиришга интилади. Бунда сифат муаммоси юзага келади.
Хитой Ғарб ўрнини боса оладими?
«Хитойнинг импорт ўрнини босиши» ҳали ҳам сўроқ остида, дейди Москва давлат университети қошидаги Иқтисодий сиёсатни ўрганиш маркази директори Олег Буклемишев.
Бунинг ортидан Хитой иккинчи даражали санкцияларга дуч келиши мумкин. Хитойда транспорт, тўлов ва божхона инфратузилмалари ҳам ҳамкорлик учун суст ривожланган.
Россия компанияларининг ҳаммаси ҳам Осиё билан «кичик шерик сифатида» ишлашга тайёр эмас.
Россия агар Хитой мақбул ечимларни топса ҳам, мамлакат бизнеси рақобатбардошлигини йўқотиб, маҳсулотларни ўта қиммат нархларда сотиб олади.
Россияни қандай таркибий ўзгаришлар кутмоқда
Баҳордан бери Россия Марказий банки иқтисодиёт таркибий ўзгаришлардан ўтиши кераклигини айтмоқда.
Таҳлилчи Олег Буклемишевнинг фикрича, бу жараён эвфемизм — ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида иқтисодиётнинг деградациясига айланади.
Деградация — бу объект ёки ҳодисанинг хусусиятларини вақт ўтиши билан ёмонлашуви, табиат ва вақт қонунларига мувофиқ ташқи таъсир туфайли материянинг аста-секин ёмонлашиши, пасайиши, йўқ қилиниши.
- Амалдаги санкцияларни тарихдаги бошқа мисоллар билан солиштириб бўлмайди, - дейди «Иқтисодий қуроллар» китоби муаллифи Николас Мадлер.
Кенг тарқалган санкциялар асосан Эрон ва Венесуэла каби кичик иқтисодиётларга нисбатан қўлланилган, Россия эса дунёдаги ўн биринчи йирик иқтисодиёт ва асосий ресурслар етказиб берувчиси ҳисобланади.
Таҳлилчилар 2014—2015 йилларда Россияга қарши чекловлар бошқа воқеа деб ҳисоблашади.
Ўшанда Россияда капитал бозорлари ёпилди, нефть нархи икки баробар пасайди, инфляция ойига деярли 4 фоизга етди.
Аммо кейин АҚШ ўз сиёсатини қайта кўриб чиқгач Россияда энергия ресурслари нархи ошди, мамлакат жаҳон бозорларига қайтди.
2022 йилда инфляция деярли бир зумда ойига 10 фоизга тезлашди ва рубль икки ҳафта ичида 40 фоизга тушди, шу билан бирга нефть нархи кўтарилди.
Шундай қилиб, йил охирида мамлакат иқтисодиёти Россия Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банки башорат қилганидек 10 фоизга эмас, балки 13-15 фоизга пасайиши мумкин.
Таҳлилчилар ҳозирги инқирозни таркибий деб ҳисоблашади. Россия 1990 йилларнинг бошида шунга ўхшаш нарсани бошдан кечирган.
1990 йил McDonalds’да навбатда турган россияликлар
Фото: Bloomberg
Мамлакат бизнес алоқаларини йўқотган эди, лекин уларни қайта тиклашга муваффақ бўлди.
Фарқи шундаки, ўша пайтда мамлакат ичида алоқалар барбод бўлган, ҳозир эса ташқи дунё алоқалари билан шундай бўлмоқда.
Кейин хорижий давлатлар билан алоқа товарларнинг бозор баҳоси, ресурслар ва миллий валютанинг салмоғини аниқлашга ёрдам берди. Энди тарифлар ва нархлар чекловлар билан бузилган.
Расмийларнинг фикрича, иқтисодиёт тикланади ва аста-секин аввалги технологик даражага қайтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди