Фото: Unsplash/elenatrn
Миопия – узоқни кўра олмаслик касаллигининг тиббий номи. 2020 йилда қарийб 2,6 миллиард киши узоқни кўра олмаслиги аниқланган. Бу рақам 2030 йилгача 3,4 миллиардга етиши мумкин. Британиянинг Офталмология журналида (BJО) чоп этилган тадқиқотда айни дамда дунёдаги болалар ва ўсмирларнинг учдан бири миопиядан азият чекаётгани кўрсатилган.
20 йилда 3 баробар ошган
Дастлаб узоқни кўра олмаслик жиддий муаммо бўлиб кўринмайди ва уни линза ёки кўзойнаклар билан тузатиш мумкин. Лекин миопия кўришнинг бузилишига ва кўрликка олиб бориши мумкин. Ҳозирги трендлар миопиянинг даражаси ўсиб бораётганини кўрсатади ва бу «юқори миопия» деб номланади. Бунда миопия ривожланиб, катаракта, глаукома даражасигача боради.
Миопия болаларда эртароқ бошланяпти ва юқори миопия билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келяпти. Тадқиқотда 1990 йилдан 2023 йилгача болаларда миопия 3 баробар ортганини кўрсатади ва ўсиш асосан пандемиядан кейин юқорироқ бўлган. Бу жамиятлар учун қимматга тушяпти. Миопия ҳар йили 200 миллиард долларлик халқаро маҳсулдорликнинг йўқолишига сабаб бўляпти. Агар касаллик даволанмаса, болаларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир қилади ва академик ўзлаштиришини пастга туширади.
Тадқиқотда айтилишича, 2050 йилгача Осиёда узоқни кўра олмайдиганлар 69 фоизга, ривожланаётган давлатларда эса 40 фоизга етиши мумкин.
Ичкарида кўп вақт ўтказиш
Миопиянинг ўсиши генетикага эмас, таълим жараёнлари, яъни кўп вақтни ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш билан боғлиқ. Ёшингиз қанчалик каттароқ бўлса, сиз болалигингизни кўпроқ ташқарида ўтказган бўласиз. Лекин XXI асрнинг аксар болалари ота-оналариникидан анча бошқачароқ болаликни бошдан ўтказишяпти. Чунки шаҳарларда яшайдиган аҳоли ўсиб боряпти ва ота-оналар хавфсизлик юзасидан болаларини кўпроқ ичкарида тутиб туришга мажбур бўлишади.
Карантин даврида ёшлар кўпроқ вақтини уйда ва экранлар қаршисида ўтказди, бу айниқса ёшлар орасида миопиянинг кўпайишига сабаб бўлди.
Сингапур муаммони ҳаммадан яхшироқ тушуняпти. Уларда узоқни кўра олмаслик даражаси юқорироқ ва бу муаммони ҳал қилиш учун 2001 йилдан бери бир қанча тадқиқотлар олиб борилади. Масалан, болаларни мактабдан олдин доимий равишда текшириб бориш, болаларга миопиянинг олдини олиш ёки кечиктириш учун ташқарида вақт ўтказиш бўйича йўриқномалар бор.
Нега ташқарига кўп вақт ўтказиш кўришни яхшилайди?
Тадқиқотчилар нега табиий ёруғлик миопиядан ҳимоялашининг аниқ сабабларини ўрганяпти. Бунга қуёшнинг нури сунъий нурлардан ёруғроқ бўлиб, кўзнинг яхшироқ ўсишига ёрдам бериши сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, сабаблар допамин билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Допамин қуёш нури кўз тўр пардасига тушганда ишлаб чиқарилади. Допамин кўзнинг жуда узоқ ўсишига тўсқинлик қилади ва бу миопия эҳтимолини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ёки витамин Д синтези билан боғлиқ бўлиши мумкин. Табиий ёруғликда Д бўлади ва у миопиянинг ривожланиши олдини олади.
Ташқарида қанча вақт ўтказиш керак?
Яна бир тадқиқотда Шанҳайдаги мактаб ўқувчилари тест учун 2 соатлик ташқаридаги вақтига қўшимча 40-80 дақиқа вақтини ташқарида ўтказган. Назоратдаги гуруҳ эса одатдаги 2 соатдан кўпроқ вақтини ташқарида ўтказган. 2 йилдан кейин миопия тест гуруҳида назоратдаги гуруҳга қараганда 11-16 фоизгача пасайган.
Буюк Британиянинг Оптометристлар коллежи клиник маслаҳатчиси Даниел Ҳардиман-Маккартни BBC билан суҳбатда шундай дейди: “Ташқарида бўлиш болалар учун ҳақиқатан ҳам фойда беради. Машқ ва болалар узоқроқдаги объектларга қараши кўз нури учун яхшилиги аниқ. Экспертлар 7-9 ёшгача бўлган болалар камида 2 соат вақтини ташқарида ўтказиши керак”, – деган у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди