
Август ойининг 21 санасида Ер шарининг ғарбий қисмида тўлиқ Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиш мумкин бўлади. Кўпчиликни қизиқтирувчи ва табиатан кам учрайдиган воқеа инсоният учун жумбоқли саволларга ҳам жавоб бериши мумкин. Масалан, ҳайвонлар кун ёруғида бирдан қоронғуликнинг пайдо бўлишида, ҳаво ҳароратининг тушиб кетганда қандай ҳаракатланади?
Тадқиқотчилар Қуёш тутилиши пайтларида ўзини ноодатий тутиб келган примат маймунлари, жираффа, фил, рептилялар ҳамда қушларнинг айрим турларини кузатишни режалаштирмоқда. "Бу жуда қизиқ вазият, аслида жираффа қуёшдан таъсир олиб, ҳаёт кечирувчи жонзот бўлиб, Қуёш нури ва ёруғлиги йўқолиб қолса, у ўзини қандай тутишини ҳали билмаймиз", дейди зоолог олим Ҳарстоун Роуз. Унинг айтишича, айрим ҳайвонлар товушини ошириши, шовқин қилиши, яна бошқалари уйқуга тайёргарлик кўриши мумкин. Шу билан бирга бир неча жонзотлар учун бу ноёб ҳодиса эмас.
Узоқ йиллик кузатувлар натижасида, қушларнинг бундай вазиятда сайрамаслиги, ҳаракатдаги чумолилар эса барча юмушини тарк этиб, жойидан силжимайди. "Янги Англия жисм тутилиши табиати қўмитаси” (NEEBC) чоп этган ҳисоботларда ёзилишича, қушлар Қуёш ёруғлиги ва нури бирдан йўқолиб қолган пайт уясига қайтишни ўйлайди. Бегемот сув остида яшириниб, турли овозлар чиқаришни бошлайди. Арилар тўдасининг ғўнғиллаган шовқини йўқолиб қолиб, капалаклар кўринмайди.
Тез орада юз бериши кутилаётган Қуёш тутилиши давомида ҳам кузатувчилар ҳайвонларнинг кўплаб янги ҳаракатларини ўрганишни режалаштирган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар