10 402
Мактабда жазо: айбдорларни қамчилаш, арига талатиш ва эмаклашга мажбур қилинадиган ўқувчилар
Замонавий ўқитиш тизимида педагогнинг жисмоний таъсир йўли билан ўз ўқувчиларига жазо беришини тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Лекин интернетдаги маълумотларга асосланадиган бўлсак, айрим давлатларда ўқувчиларни жисмоний куч ишлатиб тарбиялаш усули ҳамон мавжудлиги аён бўлади.
Айниқса, бу борада Африка мактабларида қўлланиладиган жазо чоралари ўзи хос. Масалан Намибияда мактабда айбдор бўлган болани ари уя қурган дарахт остига бир неча соат қўйишади. Бу жазо чорасидан қизлар ҳам бенасиб қолмайди.
Чунки улар ўқиш ҳуқуқига эга эмас ва ўғил болаларга ҳаваслари келиб, гоҳида мактаб атрофида ўралашиб қолишади. Либерия ва Кения давлатларида итоатсиз болаларни қамчи билан савалаш одати сақланиб қолган. Мьянмада ўқувчининг дарс вақтида гапириши, танаффусда югуриши ёки вазифани нотўғри бажариши унинг таёқ билан жазоланишига сабаб бўлади.
Ўқувчи жиддийроқ хатога йўл қўйса, уни қўлини қовуштирган ҳолда тиззани букиб юришга мажбур этишади. Бунда ўстоз унинг қулоғини чўзиб бориши керак.
Тараққий этган Европа ҳам ўқувчилар учун танга жароҳат етказиш билан боғлиқ жазо чораси йўқ дея мақтанолмайди. Агар Буюк Британия мисолида гапирадиган бўлсак, 2011 йилда консервативлар партияси бошлиқ ҳукумат ёш авлоднинг бебош бўлиб бораётгани ва интернет оламидан чиқолмаганини рукач қилиб, мактабларда жазо чораси сифатида жисмоний куч ишлатмаслик тақиқи бекор қилганини келтириш мумкин.
Францияда бола ота ёки онаси уни мактабдан олиб кетмагани учун жазоланади. Агар бу ҳол иккинчи бор такрорланса, жарима қўлланилишидан ташқари, бола тарбияси қониқарсиз эканини билдирувчи баҳо ҳам олади. Германия бу борада одобли. Лекин уларда шундай жазо чораси борки, ундан ўтдан қўрқандек ҳайиқишади. Бу ёзги ўқиш. Агар давомат учун етарли соат жамланмаган бўлса, бунда фарқи йўқ — бетобланиб дарс қолдирилганми ёки бошқа сабабдан, уч ҳафта давомида ҳар куни таътил вақти ёзги ўқишга қатнаш керак бўлади. Ўқитиш ҳаққи, албатта ота-она ҳисобидан.
Корея таълим тизимида икки хил — якка ва гуруҳий жазолаш усули бор. Биринчиси арзимас хатолар, уй вазифасини бажармаслик ёки дарсдаги одобсизлик учун кўрсаткич таёқча билан тананинг бирор жойига уриш. Бу уриш номига бўлиб, болага оғриқ бермайди ва улар бундай шикоят қилишмайди. Гуруҳий жазолашда бир ўқувчининг хатосини бутун синф бўйнига олади. Бунда кўпинча ўқувчилар жазони ҳаммаси биргаликда, яъни қўлларини юқорига кўтарган ҳолда ўташади. Бу жазога чидаш осон эмас.
Бразилиялик ўқитувчилар шўх ва тўполончи болаларни жазолаш учун узоқ вақт энг қадимги усул — тан жазосидан фойдаланиб келишган бўлишса, ҳозир инсонпарвар бўлишган ва улар қўллайдиган энг оғир жазо болаларни танффусда футбол ўйнатмаслик ҳисобланади.
Келажак авлодни жазолашнинг антиқа йўлини топишда японларга тенг келадигани топилмаса керак. Илгари улар дарсга эътиборсиз ўқувчини бошига коса қўйиб, бир оёғини ерга нисбатан тўғри бурчак остида тутишга мажбурлаган бўлишса, ҳозирда қилган бу ишларидан улар пушаймонда ва энди боланинг шахсий камол топиши учун уларга юқори даражада имконият яратишади.
Қудратли Американи ҳам қатордан қолдириб бўлмайди. Унинг таълим тизими дунёда энг мураккаб ҳисобланади. Қанча штат бўлса, шунча ўқувчиларни баҳолаш мезони бор.
Баъзи штаталарда болаларнинг таҳқирланиши ҳам кузатилган. Булар Алабама, Жоржия, Арканзас. Дарвоқе, етти ёшли ўғлини урган ўқитувчи устидан полицияга шикоят қилган она туфайли Алабама бутун дунёга овоза бўлди. Бечора боланинг айби синф эшигини сўроқсиз очгани бўлган. Ушбу можаро текширилгандан сўнг, мактаб директори ўқитувчининг ҳаркатини тўғри деб топган ва қўлланган жазони адолатли ҳисоблаган. Лекин кўпчилик ҳолатларда Америка ва унинг қўшниси бўлган Канадада ўқувчига кўриладиган энг оғир жазо сифатида уни маълум вақт мактабдан четлатиш ҳисобланади. Агар боланинг айби дарсга қулоқ осмагани бўлса, ота-онаси уни дарҳол психологга олиб бориб, фарзанди ўзини мактабда нега бундай тутишининг сабабини аниқлашлари керак бўлади.
Россияда бундай беъмани усуллар йўқ, лекин, гоҳида саноқли бўлсада, ажабланарли ва ҳатто болани шавқатсизларча жазолаш ҳодисаси кузатилган. Масалан ўқувчининг кундалигига ота ёки онаси қўл қўймагани учун уни танаффусга чиқармаслик ёки ўтган дарсни ундан сўрамаслик ҳолатлари аниқланган. Украинанинг бир мактабида деворга «шармандалик доскаси» осишиб, унда дарсга кечиккан ёки мактаб кийимида бўлмаган ўқувчиларнинг суратларини беришган. Мактаб директори ўйлаб топган ушбу жазо усули, хайриятки оммалашмади.
Мисол келтирган барча болаларни жазолаш чоралари 21-аср мактабларида рўй берган. Болаларнинг ҳуқукини ҳимоя қилиш борасида ҳар куни гапирилаётган бугунги кунда, наҳотки ҳар бир бола бебаҳо ва нозик ўз ички дунёсига эга ёрқин шахс эканини таъкидлаш керак бўлса. Биз катталар ҳар бир кичик одамга беришимиз мумкин бўлган барча яхшиликларни улашиб, уларни асрашимиз, ривожлантиришимиз, севишимиз шарт. Агар уларга нисбатан, ким томонидан бўлмасин, шавқатсиз ёки ёмон муносабатни кўрсак, жим турмайлик. Ҳаётга энди-энди қадам қўяётганларга ёрдам берайлик. Уларга бугун қандай муносабатда бўлсак, эрта улар бизга шундай жавоб қайтаришади.
Хуршид НУРУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»