date

Арьен Роббеннинг "Бавария" ҳақида фикрлари...

Арьен Роббеннинг "Бавария" ҳақида фикрлари...
Собиқ "Бавария" футболчиси Арьен Роббен жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Бавария" жорий мавсумда барча мусобақаларда ўтказган 13 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. 

"Ҳозирда "Бавария"да ҳаммаси аъло даражада. Жамоанинг ўйин услуби менга жуда ёқади, футболчилар бир жамоа сифатида яхши уюшган – ҳар бир ўйинчи ҳимояда иштирок этяпти.

Майкл Олисе ва Луис Диас каби футболчиларда асосий ролни бажариш учун барча имкониятлар бор. Иккаласи ҳам ҳозирда ажойиб формада, тезкор ва бирга-бир вазиятларда устунлик қилишади.

"Бавария" ҳозирги суръатини сақлаб қолса, ҳар қандай рақибни ютишга қодир. Менимча, Компани жамоаси Чемпионлар Лигаси фаворитларидан бири.

Албатта, финалга ҳали узоқ вақт бор, аммо ҳозирги ҳолатда уларни мағлуб этиб бўлмайди," – дейди Роббен Bayern & Germany нашри орқали.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арьен Роббеннинг "Бавария" ҳақида фикрлари...