
Кениянинг Квале округида кичик йўловчи самолёти ҳалокатга учради.
Маълумотларга кўра, бортида жами 12 нафар киши бўлган, улар орасида экипаж аъзолари ва туристлар ҳам бўлган. Самолёт Диани шаҳридан учиб чиқиб, машҳур Масаи-Мара миллий қўриқхонаси яқинидаги хусусий аэродромга йўналган. Бироқ парвоз вақтида учоқ билан алоқа узилган ва у қисқа муддат ичида қулаган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб боришган ва тергов ишлари бошланган. Ҳозирча омон қолганлар ҳақида маълумот берилмаган, ҳалок бўлганлар шахси эса аниқланмоқда.
Мутахассислар ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Илк тахминларга кўра, об-ҳаво шароити ёки техник носозлик, эҳтимол, ҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни дамда Кения фуқаролик авиацияси маъмурияти бу воқеани мамлакатнинг сўнгги йиллардаги энг оғир авиафожеаларидан бири сифатида баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!