5 май энди “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади

1 дақиқа ўқиш337
5 май энди “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади

Ўзбекистонда 5 май куни эндидан бошлаб “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг “Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган. Ҳужжатга кўра, янги байрам доирасида ёшлар ўртасида касблар нуфузини ошириш, меҳнатга рағбат уйғотиш ва касбий таълимни оммалаштириш бўйича турли тадбирлар ўтказилади.

Қарорда касбий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим мақсадлар белгиланди. Хусусан, халқаро ва қўшма таълим дастурларига эга техникумлар сони 250 тага етказилади. Шу билан бирга, 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамрови амалдаги 29 фоиздан 50 фоизгача оширилади.

Педагоглар учун ҳам катта имкониятлар яратилади — уларнинг хорижда малака ошириш ва стажировка дастурларида иштирок этиш сони 100 нафардан 2 500 нафаргача кўпайтирилади.

Шунингдек, мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўз ўқишини техникумларга кўчириш имкони берилади. Бу эса ёшларга эртароқ амалий касб эгаллаш имконини яратади.

2026 йилдан бошлаб “Касб ва меҳнат куни” ҳар йили кенг нишонланади. Мутахассислар фикрича, бу ташаббус ёшлар орасида касб танлашга қизиқишни кучайтиради ва меҳнатга бўлган муносабатни янги босқичга олиб чиқади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?