18:10 / 10.12.2018
4 029

Қайта ёзиш мумкин бўлган қоғоз яратилди

Қайта ёзиш мумкин бўлган қоғоз яратилди
Хитойлик тадқиқотчилар ҳарорат ёки инфрақизил нурлар орқали рангини ўзгартириш ва қайта ёзиш мумкин бўлган қоғоз ишлаб чиқарди. Унга юз мартадан ортиқ қайта ёзиш мумкин, бунда унинг ранглари тиниқлиги бироз ўзгаради холос. "Унда ёзилган нарсалар камида бир йил сақланиб қолади", – дейилади “ACS Applied Materials & Interfaces” журналидаги мақолада.

Оддий қоғознинг ўрнини босувчи кўплаб технологиялар мавжуд бўлиб, улар ҳали ҳам қўлланиб келмоқда. Масалан, буклаш ва ҳатто чўзиш мумкин бўлган тажрибавий ва серияли экранлар мавжуд. Шунингдек, электрон қоғозлар ҳам бўлиб, унда ўз ёритгичидан фойдаланилмайди, шу сабабли визуал равишда оддий қоғозни эслатади. Бироқ ҳозирча бу технологиялар нархи, нозиклиги ва бошқа муҳим кўрсаткичларга кўра қоғозга етгани йўқ.

Баъзи олим ва муҳандислар эса қоғознинг ўрнини босувчи эмас, балки мутлақо янгича, шу жумладан қайта ёзиш имконини берувчи қоғозни яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу борада турли принциплар асосида ишловчи кўпгина лойиҳалар мавжуд. Баъзилари иситиш ёки нурланиш ҳисобига ишласа, бошқалари туз эритмаси билан ишлов беришни талаб этади. Бироқ бундай лойиҳаларнинг жиддий камчилиги бўлиб, бу кўпинча қоғознинг энг муҳим хусусияти – ахборотни узоқ муддат сақлаб қолиш билан боғлиқ. Маълумки, қайта ёзилувчи қоғоз тасвирни бир неча кун давомида сақлайди, бир неча ўнта ёзиш циклидан кейин ўз хусусиятларини йўқотади.

Фуцзян педагогика университетидан бўлган Вэй Чжан бошчилигидаги бир гуруҳ тадқиқотчилар қоғознинг юқори ресурсга эга ва ишлаб чиқарилиши осон, қайта ёзиш мумкин бўлган янги турини яратди. Ушбу қоғоз уч қатламли бўлиб, ўртасида оддий қоғоз жойлаштирилган, унинг бир томонида термохром қатлам, бошқа томонида қора фототермик тонер бўлади. Айнан термохромли қатлам қоғознинг қайта ёзиш хусусиятини беради. У учта таркибий қисмдан иборат: ранг ҳосил қилувчи, пайдо қилувчи ва эритувчи.

Қоғознинг ишлаш принципи уч ўлчамли қатламнинг даврий ўзгаришига асосланган. Дастлаб хона ҳароратида у кўк рангли бўлади. 65 даражадан юқори ҳароратда қиздирилгандан сўнг эритувчи суюқ ҳолатга келади ва ранг ҳосил қилувчи (электронлар донори) ва ранг пайдо қилувчи (электронлар акцептори) ажралади ва ранг ҳосил қилувчи молекулалари тузилиши ўзгаради ва натижада у рангсиз бўлиб қолади.

Тадқиқотчилар бундай қоғоздан фойдаланишнинг бир неча йўлини таклиф қилишди. Масалан, унда учи иситиладиган электротермик ручка ёрдамида ёзиш мумкин. Бунда расм оқ рангда, фон эса кўк рангда бўлади.

Ишлаб чиқарувчилар турли тасвирларни қоғозга босиб чиқариб, у QR-код ва ҳатто матнлар учун етарлича тиниқ бўлиши мумкинлигини кўрсатдилар. Тадқиқотчилар қоғоз хусусиятларини ўрганиб чиқиб бўёқнинг қабул қилиш спектри ҳатто қайта ёзишнинг юзлаб циклидан кейин ҳам унчалик ўзгармаслигини аниқлашди. Тасвирнинг ярим йил сақланиши эса унинг сақланиб қолишига катта таъсир кўрсатмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайта ёзиш мумкин бўлган қоғоз яратилди