date

Гасперини октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди

Гасперини октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди
Италия А Сериясида октябрь ойи якунига кўра энг яхши мураббий аниқланди. Ушбу мукофот "Рома" жамоасини бошқараётган Жан Пьеро Гасперинига топширилди.

Ўтган ой давомида "Рома" Италия чемпионатида тўртта учрашув ўтказди. Гасперини жамоаси "Фиорентина"ни (2:1), "Сассуоло"ни (1:0) ва "Парма"ни (2:1) мағлуб этди, бироқ "Интер"га (0:1) имкониятни бой берди.

Ҳозирги кунда "Рома" А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган. Жамоа Гасперини бошчилигида пешқадам "Наполи"дан бор-йўғи бир очкога орқада қолмоқда.

Турнир жадвали юқори қисми жуда тиғиз. "Рома"нинг навбатдаги ўйини 9-ноябр куни ўз майдонида "Удинезе"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гасперини октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлди