date

Интер илк бор Чемпионлар лигасини 4 ғалаба билан бошлади

Интер илк бор Чемпионлар лигасини 4 ғалаба билан бошлади
Миланнинг "Интер" жамоаси Чемпионлар лигасида ғалабали юришини давом эттирмоқда. Клуб турнирнинг дастлабки тўрт учрашувида кетма-кет зафар қучди.

Сўнгги ғалаба Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасига қарши ўйинда қўлга киритилди – 2:1 ҳисобига. Ажабланарлиси шундаки, "Интер" ўзининг бутун еврокупоклар тарихида бундай муваффақиятли стартни ҳали-ҳануз кўрсатмаганди.

Италияликлар жамоаси руминлик мураббий Кристиан Киву бошчилигида илк бор бундай кучли бошланғич натижани қайд этди. Ҳозирда "Интер" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг умумий жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Кейинги, бешинчи турда жамоа сафарда Мадриднинг "Атлетико" клуби билан куч синашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Интер илк бор Чемпионлар лигасини 4 ғалаба билан бошлади