
Ҳисоботга кўра, агар парвозлар тўхтатилмаса ва гўшт истеъмол қилиш чекланмаса, Буюк Британияда 2050 йилга қадар иқлим мўътадил ҳолатга келмаслиги маълум қилинди. Aммо Британия жамоатчилиги бундай қадамларни қўйишга ва турмуш тарзини тубдан ўзгартиришга тайёр эмаслигини таъкидламоқда.
Шу пайтгача Британия иқлим ўзгариши бўйича муаммоларни етакчи ўринга қўймас эди, аммо энди давлат тасарруфидаги "Энергия тизимлари Катапулта" тадқиқот гуруҳи масъуллари хабар беришича вазият шуни тақозо этмоқда. Гуруҳ вакиллари Иқлим Ўзгариши бўйича Қўмита томонидан ҳукуматга хизмат қилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Буюк Британияда зарарли газ ва тутунлар чиқарилиши 2050 йилга келиб мўътадил ҳолга келиши мумкин, аммо бу маълум шароит талаб этади. Бунинг учун ҳукумат зудлик билан 3 та асосий технологияга сармоя киритиши керак: углеродни сақлаб қолиш ва яшил экинларни кўпайтириш, фойдаланиш учун водород ва ривожланган ядро энергетикаси шулар жумласидан.
Шу билан бир қаторда, одатдаги реакторлар ўрнига кичик модулли ядровий реакторлар туманларни иситиш тизимлари орқали шаҳардаги иссиқликнинг тўртдан уч қисмини таъминлаши кўзда тутилган. Модулли реакторлар одатий реакторларга қараганда анча кичикроқ ва қулай.
Сут ва гўшт учун чорва молларини кўпайтиришни иқлим ўзгариши бўйича қўмитада дастлаб белгиланган 20% ўрнига 50% га қисқартириш кераклиги ҳақида огоҳлантирилмоқда. Aҳолидан ҳам бир хил миқдорда камроқ гўшт ва сут истеъмол қилиш талаб этилади.
Буюк БританияИқлим ЎзгаришиГўшт ИстеъмолиТехнологиялар СармоятЭнергия ТизимлариЧорва Моллари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар