
АҚШнинг Корнелл университети олимлари янги турдаги SARS-CoV-2 коронавирусининг ўта юқувчанлиги сабабини маълум қилишди.
Уларнинг фикрича, SARS-CoV-2 ўзида бошқа коронавируслар геномини бирлаштиргани сабабли ўта юқувчандир. Бу ҳақда Journal of Molecular Biology нашрида чоп этилган тадқиқотда айтилган.
Тадқиқот муаллифлари янги коронавирус геноми 96 фоизга атипик зотилжамни келтириб чиқарган ва 2003 йилда 774 киши ҳаётига зомин бўлган вирус SARS-CoV-1 геномидан ташкил топганини аниқлашган. Шу билан бирга SARS-CoV-2 инсонда учровчи яхши сифатли коронавирус HCoV-HKU1’нинг жиҳатларига ҳам эга.
SARS-CoV-1 унча юқувчан ҳисобланмайди, бироқ ундан ўлим даражаси юқори. HCoV-HKU1’ эса, аксинча, деярли зарарсиздир, бироқ жуда тез тарқалади. Шу тариқа, ушбу вируслар синтезида ўта юқувчан ва кўплаб ўлим ҳолатларига олиб келувчи вирус ҳосил бўлган. Ушбу вирус одамлардан ташқари ҳужайралари рецепторлари инсонникига ўхшаш бўлган маймунсимонлар, мушуклар, қоракузан (норка) ва сассиқкузанлар (хорёк) учун ҳам хавфли ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар