date

Ўзбекистон туризми октабрда янги рекорд ўрнатди — 1,17 млн сайёҳ!

Ўзбекистон туризми октабрда янги рекорд ўрнатди — 1,17 млн сайёҳ!
Ўзбекистон туризмида куз фасли жонланиш даври бўлди — 2025-йил октабр ойида мамлакатимизга 1 миллион 170 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга кўпдир, дея маълум қилмоқда Туризм қўмитаси.

Йил бошидан буён эса Ўзбекистонга 9,7 миллиондан ортиқ хорижий фуқаро келган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг жаҳон туризм харитасидаги мавқеини мустаҳкамлаб, мамлакатни Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланаётган сайёҳлик марказларидан бирига айлантирмоқда.

Сайёҳлар орасида энг машҳур йўналишлар ўзгаришсиз қолмоқда: Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарлари халқаро меҳмонларнинг энг кўп ташриф буюрадиган манзиллари сифатида етакчилик қилмоқда. Шунингдек, экологик ва гастрономик туризмга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда — тобора кўпроқ сайёҳлар Фарғона водийси ва мамлакат жанубидаги табиий ҳамда миллий лаззатларни ўзида мужассам этган ҳудудларни танламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон туризми октабрда янги рекорд ўрнатди — 1,17 млн сайёҳ!