15:48 / 11.12.2022
1 298

Компьютер, клавиатура ва бошқа техник жиҳозларга зарар бермасдан қандай тозалаш керак?

Компьютер, клавиатура ва бошқа техник жиҳозларга зарар бермасдан қандай тозалаш керак?
Фото: «Новий очаг»
Ноутбук ва компьютерлардан қанчалик кўп фойдаланиш ҳисобга олинса, уларда чанг тўпланиши ажабланарли эмас. Шунинг учун тозалашда компьютер ускуналари ва мобил телефонлар эътибордан четда қолмаслиги жуда муҳимдир. «Новий очаг» нашри компьютер ускуналари, смартфонлар ва планшетларни қандай қилиб тўғри ва қанча муддатда тозалаш, қандай маҳсулотларни ҳеч қачон ишлатмаслик кераклигини маълум қилди.

Kastus компанияси томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, смартфонлар ҳожатхонага қараганда 10 баробар кўпроқ бактерияларни ўз ичига олади. Шунга қарамай, сўровда қатнашганларнинг 65 фоизи мобил телефонларини ҳеч қачон тозаламасликларини айтиб ўтган. Бироқ телефон мунтазам тозалашга муҳтож бўлган ягона қурилма эмас. Бу компьютер, сичқонча ва ноутбукка ҳам тегишли. Агар сиз улар мунтазам тозаланмаса, бу гаджетларнинг барчаси бактериялар учун кўпайиш майдонига айланиши мумкин.

Смартфон ва планшетни қандай тозалаш керак?
Шуни ёдда тутиш керакки, смартфон ва планшетларни тозалашда ойна тозалагичлар, кучли кимёвий моддалар ёки тозаловчи эритувчилардан фойдаланмаслик лозим. Чунки улар экран қопламасига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, экранга ҳеч нарса сепмаслик керак.

Экран учун микрофибер каби юмшоқ, тукларсиз матодан фойдаланиш мумкин. Уни ҳеч қачон қоғоз салфеткалар билан тозалаб бўлмайди, чунки улар экранни чизиб юбориши мумкин. Бактерияларни олиб ташлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган махсус экран салфеткалари ҳам мавжуд.

Агар экранда бармоқ излари, чанг ёки доғлар бўлса, экранни қуруқ микрофибер мато билан билан артиб олиш мумкин. Мукаммал суратлар учун камера линзаларини ҳам тозалашни унутмаслик лозим.

Ноутбукни қандай тозалаш керак?

Фото: «Новий очаг»
Компьютер жиҳозларини тоза ҳолатда сақлаш ва уни микроблардан ҳимоя қилиш учун ҳафтада бир марта тозалашни унутмаслик лозим. Смартфонда бўлгани каби, ноутбукнинг устки қисми ва корпусини тозалаш учун микрофибер матодан фойдаланиш мумкин. Устки қисмдаги доғларни олиб ташлаш учун матони озгина намлаш тавсия этилади. Клавиатура ҳам нам юмшоқ мато билан артиб олинади.

Компьютер экранини қандай тозалаш керак?

Фото: «Новий очаг»
Қора экранда чанг ва доғни кўриш анча осон, шунинг учун аввал экранни ўчириш тавсия этилади. Экрандаги доғлардан халос бўлиш учун микрофибер матодан фойдаланиш мумкин. Тозалашда жуда кўп босим ўтказмаслик лозим, чунки бу қурилмага зарар етказади.

Агар экранда ўта ёмон доғлар бўлса, қуруқ мато етарли бўлмаслиги мумкин. Кейин экранни тозалаш учун махсус восита ёки салфеткалардан фойдаланилади. Аввал компьютер ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган парваришлаш бўйича кўрсатмаларни текшириб кўриш керак, чунки уларнинг баъзиларига тозалаш воситаларини ишлатиш тавсия этилмайди. Агар сепиладиган воситалар ишлатилиши мумкин бўлса, аввал уни экраннинг ўзига эмас, балки тоза, тукларсиз матога сепилади. Кейин экран юзаси салфетка билан артиб олинади.

Клавиатурани қандай тозалаш керак?

Фото: «Новий очаг»
Клавиатурада тўпланадиган микроблар сонига ҳайрон қолиш мумкин. Принтерланд тадқиқотига кўра, 6,5 см квадратга тахминан 3295 микроб тўғри келади.

Агар ноутбук клавиатурасини тозаламоқчи бўлсангиз, аввало қурилмани ўчириб қўйганингизга ишонч ҳосил қилинг. Клавиатура тескари томонга қаратилиб, тугмачалар орасига ёпишиб қолган чангни тўкиб ташлаш учун секин силкитилади.

Клавиатурага ёпиштирилган стикер ва бошқа нарсалар олинади, чунки чанг уларнинг қирраларига ҳам ёпишиб қолади.

Макияж учун салфеткада клавиатуранинг юқори қисми артиб олинади, тугмачалардан ёғ ёки озиқ-овқат қолдиқлари олиб ташланади. Шунингдек, махсус антибактериал клавиатура салфеткалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Клавиатура жуда ёмон бўлиб кетмаслиги учун ҳафтада бир марта тозалаш тавсия этилади.

Компьютер сичқончасини қандай тозалаш керак?

Фото: «Новий очаг»
Аввал сичқончани электр тармоғидан узилади ёки ўчирилади ва батареялари чиқариб олинади. Сичқонча озгина намланган мато билан артиб олинади.

Компьютер ва бошқа жиҳозларни тозалашда нималар мумкин эмас?

Фото: «Новий очаг»
Ҳеч қачон суюқ тозалаш воситалари ёки сувни компьютернинг бирон бир қисмига тўғридан-тўғри қўллаш мумкин эмас. Ҳар доим мато ёки микрофибер матони намлаш ва у билан тозалаш мумкин. Сув ва аксарият суюқликлар компьютернинг қисқа туташув ёки жиддий зарарланишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, компьютерни қайта ёқишдан олдин уни тўлиқ қуритиш керак. Бу кўп вақт талаб қилмайди. Агар қурилмани тозалаш учун ишлатган мато озгина нам бўлса, тахминан 5 дақиқа ёки ундан кўпроқ кутиш мумкин.
Аммиак ёки оқартиргичга асосланган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Ноутбук ва компьютерни тозалашнинг асосий қоидаси сиртга имкон қадар камроқ босим ўтказишдир. Ушбу тамойилга риоя қилиш қурилманинг ишдан чиқишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бирини олдини олишга ёрдам беради.

Ноутбук, Компьютер, Планшет, Смартфон, Клавиатура, Қандай тозалаш керак

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Компьютер, клавиатура ва бошқа техник жиҳозларга зарар бермасдан қандай тозалаш керак?