date

Талабалар эътиборига: Темир йўл ва авиачипталар 50% чегирмада

Талабалар эътиборига: Темир йўл ва авиачипталар 50% чегирмада
Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш ҳудудларига қулай шароитда бориб келишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан қўшимча имтиёзлар жорий қилинмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида, 2025-йил 18-декабрдан 2026-йил 12-январига қадар (шу куни ҳам) талабалар ва ўқувчилар учун темир йўл ҳамда авиақатнов йўналишлари бўйича 50 фоизлик чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

Имтиёз мамлакатнинг барча ҳудудларига — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига қатновлар учун амал қилади. Чегирма таътил даврида сафарга чиқадиган ўқувчи ва талабаларга қўшимча молиявий енгиллик яратиши, шунингдек, ташувчи ташкилотлар томонидан йўловчи ташиш хизматлари янада қулай ва оммабоп бўлишига хизмат қилади.

Мутасаддилар таъкидлаганидек, ушбу чора-тадбирлар ёшларнинг хавфсиз, қулай ва арзон нархларда уйга қайтиши, шунингдек, таътил якунида ўқув масканларига ўз вақтида етиб боришини таъминлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Талабалар эътиборига: Темир йўл ва авиачипталар 50% чегирмада