
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, мамлакатдаги барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари — давлат, нодавлат, хорижий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар талаба ва ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг қишки таътил саналари белгиланди.
Расмий ҳужжатга кўра, қишки таътил 2025-йил 28-декабрдан бошланиб, 2026-йил 10-январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Мазкур қарор таълим жараёнида иштирок этаётган ёшлар учун ўқув йилидаги белгиланган оралиқ дам олиш муддатини аниқ белгилаб бериш, шунингдек, таътил даврини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Вазирлик томонидан қайд этилишича, таълим ташкилотлари мазкур муддатдан келиб чиқиб ўқув жараёнини режалаштиради, талаба ва ўқувчиларнинг таътил даврида хавфсиз ва мазмунли дам олишлари учун зарур шароитлар яратилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.