Занжабил нафақат таъм хусусияти, балки организмга фойдали таъсир кўрсатадиган бошқа хусусиятлар массаси билан ҳам машҳур. Саратон касаллигини ривожланиш хавфини камайтириш, иммунитетни мустаҳкамлаш, овқат ҳазм қилишни нормаллаштириш — занжабил қандай шифобахш маҳсулот эканидан далолат беради.
Саратон хавфини камайтиради
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, занжабил маҳсулотнинг ачачиқ таъми учун масъул бўлган гингерол моддаси туфайли саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради. Айни пайтда тадқиқот эндигина бошланган бўлса-да, ижобий таъсири аниқланди. Шу боис занжабилни имкон қадар тез-тез диетамизга киритишимиз керак.
Овқат ҳазм қилиш тизимига таъсири
Шунингдек, занжабил овқат ҳазм қилишни яхшилашга ва ичак яллиғланишини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, у кўнгил айнишини камайтиришга ёрдам беради, чунки у табиий антибиотик ҳисобланади.
Оғриқни камайтиради
Тадқиқот натижаларига кўра, 11 кун давомида 2 грамм занжабил билан оғриқли мушакни уқалаган ва истеъмол қилган одамларнинг мушакларидаги оғриқлар сезиларли даражада камайгани ҳақида хабар берган. Бой таркиби туфайли занжабил табиий оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилиши мумкин.
Қонда қанд миқдорининг пасайтиради
2015 йилда ўтказилган тадқиқотда 2-тоифа қандли диабет билан оғриган 41 иштирокчи кунига 2 грамм занжабил истеъмол қилгандан сўнг қондаги қанд миқдори 12 фоизга пасайган. Занжабилнинг диабетни назорат қилишда самарадорлигини исботлаш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилса-да, дастлабки натижалар қондаги қанд миқдорига фойдали таъсир кўрсатади ва фан кейинги тадқиқотлар занжабил қандли диабетга қарши курашда қандай ёрдам беришини аниқлайди.
Оздиради
Дунё бўйлаб кўп одамлар вазн йўқотишга ҳаракат қилмоқдалар ва қийинчиликларга дуч келишмоқда. Занжабилни истеъмол қилиш вазн йўқотишга ёрдам беради, чунки у метаболизмни рағбатлантиради — бу, айниқса, одам истеъмол қиладиган овқат миқдорини камайтирганда жуда муҳимдир.
Бундан ташқари, занжабил ўзига хос таъмга эга ва баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳсулот иштаҳани кучайтиради.
Занжабил бошқа маҳсулотлар сингари айрим қарши кўрсатмаларга эга. Масалан, гастрит, ошқозон яраси, ошқозон-ичак тракти, жигар ва юрак-қон томир каби тизимли касалликларидан азият чекадиганлар томонидан истеъмол қилинмаслиги керак. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг сўнгги ва лактация даврида занжабилдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Юқорида санаб ўтилган хавф гуруҳларидан бирида бўлсангиз, занжабилни истеъмол қилиш ҳақида шифокор маслаҳатига таянинг.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг