12:50 / 19.06.2023
88

Уйқусизликнинг номаълум сабаби: ҳуснбузарлар тунги уйқуга қандай таъсир кўрсата олади?

Уйқусизликнинг номаълум сабаби: ҳуснбузарлар тунги уйқуга қандай таъсир кўрсата олади?

Маълумки, ёмон уйқу ёки унинг етишмаслиги терининг ҳолатига салбий таъсир қилади. Бироқ яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тошмаларнинг ўзи сифатли уйқуга халақит бериши мумкин, деб ёзади Woman нашри.

Фото: Woman

Сўнгги йилларда бу бўйича учта тадқиқот ўтказилди. Уларда асосан турли ёшдаги аёллар иштирок этди. Тадқиқотлардан бири шуни кўрсатдики, терисига ҳуснбузарлар тошган одамларнинг ярмидан кўпи (54 фоизи) уйқу етишмаслиги ҳақида хабар берган бўлса, ҳуснбузарларсиз одамлар, аксинча, ухлаш билан боғлиқ муаммолар йўқлигини маълум қилди. Бошқа бир тадқиқотда улар уйқусизликнинг бошқа барча мумкин бўлган сабабларини бартараф этишга муваффақ бўлишди, шунинг учун улар ҳуснбузар ва соғлом уйқу ўртасида тўғридан тўғри боғлиқликни топдилар.

Американинг Allure журнали мутахассислардан тадқиқот маълумотларига изоҳ беришни сўради. Бироқ тадқиқотчиларнинг баъзилари тадқиқотни бошқача талқин қилиш мумкинлигини таъкидлаб, бу босқичда улар ўз фикрларини билдиришга ҳали тайёр эмасликларини маълум қилди. Аммо икки нафар дерматолог ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

“Ҳуснбузар билан қийналаётган кўплаб одамлар яхши ухлашади — энг сўнгги тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳуснбузарли одамларнинг 50,3 фоизи тинч уйқу ҳақида хабар беришди”, дейди тиббиёт фанлари доктори, дерматолог Хезер Д. Рожерс.

“Шунга қарамай, вазиятнинг иккинчи ярмида ҳолат анча ёмонроқ. Ва саволлар бор. Агар биз уларнинг уйқу сифатини яхшилай олсак, терининг сифати яхшиланадими? Агар биз уларнинг ҳуснбузарларини даволасак, уларнинг уйқуси яхшиланадими? Бу саволларга ҳали жавоб топа олмаганмиз”.

Фото: Woman

Носоғлом уйқу инсулин қаршилигини келтириб чиқариши, стрессни кучайтириши, кортизол даражасини ошириши ва бошқа гормонларга таъсир қилиши ва шу билан яллиғланишга ҳисса қўшиши исботланган. Шундан келиб чиқиб, шифокорлар уйқу терининг умумий саломатлиги учун жуда муҳим деган хулосага келишади.

“Акне нима учун уйқу сифатига таъсир қилиши ҳақида кўплаб назариялар мавжуд, аммо улар тасдиқланмаган” дейди дерматолог Наана Боаке. “Ёмон уйқу терининг эрта қаришини келтириб чиқаради. Тери тўсиғи бузилади, организмнинг иммунитет тизими азият чекади. Бундан ташқари, стресс буйрак усти безлари томонидан жинсий гормонлар ва кортизол ишлаб чиқаришни оширади, бу эса ёғ безларининг ишини кучайтиришга олиб келади. Натижада ҳуснбузар ҳолати оғирлашади. Тери, уйқу ва ҳаёт сифати ўртасида циклик тарзда бир-бирига таъсир қиладиган боғлиқлик ҳам мавжуд”.

Бир сўз билан айтганда, олимлар бу қандайдир циклик жараёнлар деган хулосага келишади, бу ерда ёмон уйқу ҳуснбузар пайдо бўлишига олиб келади ва тошмаларнинг мавжудлиги уйқу билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштиради. Бироқ Наана уйқу ва тери учун қила оладиган энг яхши нарса соғлом турмуш тарзини олиб бориш эканлигига ишонч ҳосил қилган.

“Терини назорат қилиш учун ҳиссий стрессни бошқариш, мунтазам равишда машқ қилиш ва тўғри овқатланиш керак”, дейди доктор Боаке.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқусизликнинг номаълум сабаби: ҳуснбузарлар тунги уйқуга қандай таъсир кўрсата олади?