19:35 / 05.04.2024
621

Кунига учтадан тухум истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?

Кунига учтадан тухум истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Фото: Adobe стоcк
Истеъмол қилинаётган оқсиллар миқдорига алоҳида эътибор берадиганлар учун тухумдан ҳам кўра тўйимлироқ ва фойдалироқ егуликни топиш қийин. Тухум инсон организми тўғри ишлаши учун зарур бўлган кўплаб фойдали элементларнинг манбаидир.

Масалан, бир дона қайнатиб пиширилган тухум таркибида қуйидагилар мавжуд:

А витамин — 6 фоиз;
Фолий кислотаси — 5 фоиз;
B5 витамини — 7 фоиз;
B12 витамини ­— 9 фоиз;
Фосфор — 9 фоиз;
Селен — 22 фоиз.

Шунингдек, тухум Д, Э, К витаминлари, калсий ва рух кабиларга бой. Бир дона тухум жами 77 калория озуқавий қийматга эга. Уларнинг 6 грамми оқсил ва 5 грамми фойдали ёғлардан иборатдир.

Ҳар куни бир эмас, балки уч донадан тухум истеъмол қилиш нималарга олиб келади? Бу савол бўйича қизиқарли тадқиқот натижалари сизни ҳайратга солиши шубҳасиз.

Юқори зичликдаги липопротеинлар — фойдали холестерин миқдори ошади
Тухум организм учун фойдали холестеролга бой таом саналади. Бу турдаги холестерин (юқори зичликдаги липопротеинлар) тананинг турли қисмларидаги холестеролни жигарга етказиб беришда иштирок этади. Демак, кунига уч дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш зарарли холестеринни организмдан чиқариб ташлаш учун жавоб берадиган липопротеинлар даражасини оширади.

Шунингдек, юқори зичликдаги липопротеинлар даражасини ошириш юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ хавфни камайтиради.

Тухум соғлом ва бақувват мушаклар учун идеал маҳсулот
Ўртача катталикдаги тухум тахминан 72 калориядан ташкил топади, энергетик қийматнинг асосий қисми оқсил шаклидадир. Оқсил мушак тўқималари фаолиятида муҳим ўрин тутади. Унинг етишмаслиги спорт билан шуғулланишда мушаклар билан боғлиқ муаммоларни юзага келтиради.

Тухум суяклар мустаҳкамлиги учун жавобгар
Авваллари тиббиётда оқсил суяк тизимига салбий таъсир кўрсатади, деган тушунча мавжуд эди. Бироқ, янги илмий тадқиқотлар буни рад этмоқда: қўшимча оқсил истеъмол қилиш суяк мустаҳкамлигига ижобий таъсир этиши ўз исботини топди. Чунки оқсил организмда калсий моддаси сўрилишида муҳим рол ўйнайди.

Кўз нурини яхшилайди
Тухум таркибидаги лютеин ва зеаксантин антиоксидантлари кўриш қобилиятини мустаҳкамлайди. Ушбу моддалар кўз тўр пардасида тўпланади ва кўзда дегенератив жараёнлар юз беришидан сақлайди.

Тухум камроқ овқатланишга сабаб бўлади
Нонуштага қайнатилган тухум ва мева истеъмол қилсангиз, тушликкача очлик ҳақида ўйлар сизни безовта қилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кунига учтадан тухум истеъмол қилиш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?