Баъзан озиш учун керакли барча ҳаракатларни — кам ва тез-тез овқатланиш, спорт билан шуғулланиш кабиларни бажарсангиз ҳам тарози палласида ўзгариш сезилмайди. Қуйида бундай ҳолатга сабаб бўладиган омиллар ва ортиқча вазндан халос бўлишда йўл қўйиладиган хатоликлар ҳақида сўз боради.
Фото: iStock
Нима сабабдан озиш учун ҳаракатлар бесамар бўлади?
Калорияларни нотўғри ҳисоблаш. Кунлик калория миқдорини ҳисоблаб чиқсак-да, баъзан енгил тамаддилар ҳақида унутиб қўямиз: кун давомида озгина миқдорда ейилган ёнғоқлар, қуритилган мева ёки турли газаклар калорияси ҳисобланмайди ва натижада озиш жараёни жуда секин кечади.
Етарли миқдорда сув ичмаслик. Сув енгил очликни бартараф этади, организмдан токсинларни чиқаради ва метаболизмни яхшилайди.
Таомномада шўр овқатлар бўлиши. Туз организмда ортиқча сувни ушлаб туради ва озишга тўсиқ бўлади.
Ўта кучли парҳез. Метаболизм жараёни меъёрда ишлаши учун инсон танаси ҳар куни маълум миқдорда калория истеъмол қилиши керак. Очлик ва мураккаб парҳезлар метаболизмни секинлаштиради.
Тўқималар алмашинуви жараёни. Фойдали парҳез тутиш ва озиш вақтида танадаги ёғ тўқималари мушак тўқимасига айлана бошлайди. Бу вақтда ҳам тарозидаги оғирлик кўрсаткичи ўзгармаслиги мумкин.
Тарози сиз истаган вазнни кўрсатмаса нима қилиш лозим?
Фото: Pinterest
- Метаболизмни тезлаштириш ва организмда зарарли токсинларни тезроқ чиқариб ташлаш учун кўпроқ сув ичинг.
- Кунлик калория миқдори ошиб кетмаслиги учун озиқ-овқат кундалиги тутинг.
- Кардиомашқлар — велосипедда учиш, сузиш ва югуриш кабиларни бажаринг.
- Кундалик парҳез ва таомномани қайта кўриб чиқинг.
Кембриж университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, бизнинг ортиқча вазнга мойиллигимиз кўп жиҳатдан ота-онамиздан мерос бўлган генларга ҳам боғлиқ. Ота-онада ортиқча вазн кузатилса, катта эҳтимол билан фарзандлар ҳам семизликка мойил бўлади.
Диетолог мутахассислар фикрича, ҳар куни вазнни ўлчаш ва қисқа муддатда натижа кўришни исташ мотивациянинг сўнишига олиб келади. Кутилган натижани кўрмаслик инсонда озишга бўлган ҳаракатни тўхтатиб қўяди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди