17:56 / 20.08.2017
7 088

Янги ҳафтани зўр бошлаш учун якшанбани қандай ўтказиш керак

Янги ҳафтани зўр бошлаш учун якшанбани қандай ўтказиш керак
Қуйидаги берилган тавсияларга амал қилсангиз, келгуси иш ҳафтангиз мазмунли ва самарали бўлишига эришасиз.

Кўпчилик орзиқиб кутилган дам олиш кунларининг тугашини билан бошланувчи душанба кунини ёмон кўриши табиий.

Ўз ишингизни ёқтирсангиз ҳам оғир иш ҳафтасининг аввали бўлган душанбага қайтишингиз қийин ва бу ишингизни яхши ташкиллаштирилмаслигига, кун давомида ўз жойингизни тополмай толиқингизга олиб келади. Ҳафта давомида эса, душанбадан қолган ишларни бажаришингизга тўғри келади. (Ричард Ситрин, психолог-консултант)

Душанба келиши аниқ экан уни ёмон кўргандан кўра, шу кундаги ишларни режалаштиришга киришинг. Бу учун ҳордиғингига халақит бермаган ҳолда, якшанба куни бир неча машғулотларни бажаришга одатланинг.

1. Ўз вақтингизни тақсимлаб олиш учун бир соат ажратинг

Табиийки, дам олишингизни Гоогле Тақвимга қараб ўтказишга ўрганмагансиз, лекин бу сизга ёрдам беради, ишонинг.
Агар якшанба куни келгуси ҳафта учун нималарни бажаришингизни белгилаб олишга бир соатча вақт ажратсангиз душанбанинг «хавотири»дан қутиласиз. (Кристин Аллен, психология фанлари доктори)

Тақвимга қараб ишларни белгилаб чиқинг, зарур бўлса ҳамкасбларингиз билан ҳам бўлишинг. Якшанба эрталабдан ким нима ишни бажаришини аниқлаб олинг. Якшанбани яхши ўтказиш, душанбада тетик уйғониш учун дам олиш кунининг бошидан зарур вазифаларни бажариб қўйинг. Булар кирларни ювиш, ҳафталик маҳсулотларни харид қилиш, иш учун кийимларни тайёрлаб қўйиш бўлиши мумкин.

2. Фойдали овқатлар истеъмол қилинг

Жума, шанба кунлари ошқозонингизни сийлашингиз мумкин, аммо якшанбадаги оғир таом душанба куни сизга ноқулайлик келтириши мумкин.

Якшанба куни алкогол ёки ёғли овқатларни қабул қилиш, ҳафтанинг илк кунида сизни ортиқча безовта қилиб, тез чарчатиши мумкин. Ва натижада, ишингизда унум кузатилмайди. (Дерба Несел, Торрансодаги Мемориал тиббий марказ шифокор-диетологи)

Якшанбалик таомларингиз ёғсиз ҳамда оқсиллар, углеводларга бой бўлгани маъқул. Клетчаткаларга бой мева ва сабзавотларни ҳам унутманг. Кўпроқ алкоголсиз суюқликлар ичинг.

3. Кунни фойдали ўтказинг

Кун бўйи севимли сериалингиз томошасидан осонроқ иш бўлмаса керак. Лекин душанба ва бутун ҳафтани самарали ўтказишни хоҳласангиз бошқа фойдалироқ ишни танланг. Бу сайрга чиқиш бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари барчани рўзғор ташвишлари, уй юмушларни кутиши табиий. Бироқ, бу куни кўнглингизга яқин бўлган машғулот учун вақт ажратинг. (Кристин Аллен)

Якшанбада дўстлар билан ёга машқларини ёки бирор кўнгилли акцияларга қатнашишни режалаштирганингиз маъқул. Бу ўзингиз ва атрофдагиларга хурсандчилик келтириб, ҳафта учун зарур энергияни тўплашингизга ёрдам беради.

4. Ижобий ҳодисаларга диққат қаратинг

Йўлдаги қўполлик, келиша олмайдиган ҳамкасбларингиз, ёмон кофе каби нохушликлар кунингизни бузишига йўл қўйманг. Бундан кўра яхши ҳодисаларга эътиборингизни қаратинг.

Агар анчадан бери ишингизда омадсизлик кузатилаётган бўлса, якшанба у ҳақида ўйлаш ва тўғри хулоса чиқариш учун энг қулай пайт. Ишингиздан мароқланиш йўлларини топинг.

Ўзингиздан, ишингизни беҳад яхши кўрган вақтларингиз билан ҳозир орасида нималар ўзгарганини сўранг. Нима қилса бу ҳолатни қайтаришга эришиш мумкин? Бундай қадамни чўчимасдан душанбадан бошланг. (Ричард Ситрин)

Янги иш топмагунингизгача, ҳозирги ишингиздан мамнун бшлишга одатланинг.

5. Ҳордиқ чиқаринг

Ўйинлар, хоббилар ҳамда улар тақдим этадиган яхши кайфият инсонда ижодий фикрлаш, ҳаёлларини бир жойга тўплаш ва ўз-ўзига бўлган баҳони орттириш усулидир. Машғулотлар билан қанча шуғулланиш аҳамиятсиз. Муҳими, ундан завқланинг. (Маура Томас, бизнес-тренер, РегаинЁурТиме.cом портали асосчиси)

Тадқиқотларга кўра, спорт, компютер ўйинлари ва бошқа машғулотлар кишида креатив ёндашувни оширади.

6. Соғлом уйқуга кўникинг

Душанбада ўзингизни беҳол ва чарчаган ҳис қилмаслик учун етарлича ухланг. Бундай уйқу киши организмида стрессни камайтириб, оптимизм ва ўзига ишонч беради.

Яхши ухлаш учун дам олиш куни бошидан соғлом ва енгил таомларни истеъмол қилинг. Охирги овқат уйқудан 2,5 соат олдин ейилган бўлиши керак. Бу овқат ҳазм бўлиши учун фойдали. (Майкл Бреус, фанлар доктори, уйқу тиббиёти соҳаси мутахассиси)

Шунингдек, Бреус кунида 20 дақида юрак машқлари билан шуғулланишни ҳам тавсия этади ва албатта уйқу олдидан алкоголдан воз кечинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги ҳафтани зўр бошлаш учун якшанбани қандай ўтказиш керак