date

Қуёш панеллари ўрнатганлар қанча субсидия олишди?

Қуёш панеллари ўрнатганлар қанча субсидия олишди?

Ўзбекистон аҳолиси орасида қуёш энергиясидан фойдаланиш тобора кенгаймоқда. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида 35 мингдан ортиқ фуқаро “Қуёшли хонадон” дастури доирасида 153,6 миллиард сўмлик субсидия олган.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағ қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона тизимга топширган жисмоний шахсларни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Ҳудудлар бўйича етакчилар:

  • Хоразм вилояти – 42,6 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 22,4 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 15,3 млрд сўм.

Фуқаролар “Солиқ” мобил иловасининг “Кешбэк ва имтиёзлар” бўлимидаги “Қуёшли хонадон” ойнаси орқали субсидияни тўғридан-тўғри ўз банк картасига ўтказиб олишлари мумкин.

Маълумот учун, дастур 2023-йил 1-апрелдан бери амал қилади. Унинг доирасида қуёш панели орқали ишлаб чиқарилиб, ягона электр тармоғига узатилган ҳар бир киловатт-соат энергия учун 1000 сўмдан субсидия белгиланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қуёш панеллари ўрнатганлар қанча субсидия олишди?