Кайфият ёки уйқу сифати билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса, кофеиндан воз кечишга ҳаракат қилиб кўринг. Бундай қарор бирйўла қатор ижобий ўзгаришлар олиб келади. Ишбилармон, StackFrame компанияси асосчиси Жин Маккалли шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Сабаблари
Биз болалигимизданоқ кофеин истеъмол қила бошлаймиз: у чой, кола ва бошқа қатор ичимликларда бор. Ўзимиз сезмаган ҳолатда бизга зарур бўлган кофеин миқдори секин-асталик билан ошиб боради ва муайян даражада тобеъликни ривожлантиради. Энди эрталаблари қаҳва ичмай, ўзимизни тетик ҳис қила олмаймиз. Албатта, кофеин ҳаммага ҳам бир хил таъсир қилавермайди. Бироқ уни мунтазам равишда истеъмол қилиш аксарият одамларда ўрганиш ҳиссини келтириб чиқаради.
Кофеин миядаги аденозин рецепторларини блоклайди ва бунинг натижасида биз ўзимизни тетикроқ ҳис қиламиз. Бироқ аста-секинлик билан янги аденозин рецепторлари ҳосил бўлади ва шунда кофеин тетиклаштирувчи таъсирга эга бўлмай қолади. Рағбатлантирувчи таъсирни қайта ҳис қилиш учун унинг миқдорини оширишга тўғри келади.
Ижобий томонлари
- Кун давомида энергия даражаси ўзгаришсиз қолади. Мунтазам равишда кофеин истеъмол қилинганда энергия даражаси одатда кун давомида пасаяди, бунинг натижасида эса қаҳва ёки чой ичиш истаги туғилади;
- Уйқу сифати яхшиланади. Ухлашингиз осонлашади, тунда камроқ уйғонасиз. Кофеинни, айниқса куннинг иккинчи ярмида истеъмол қилинганда уйқуга кетиш қийинлашади;
- Кайфият бир маромга тушади. Агар авваллари қаҳва ичмай, ўзингизни асабий ҳис қилган бўлсангиз, энди бундай муаммо бўлмайди;
- Эрталаблари спорт билан шуғулланиш енгиллашади. Энди қаҳва билан "зарядланиш"га ҳожат қолмайди, ахир сиз шундоқ ҳам мириқиб ухлаб, тетик уйғондингиз-ку!
Салбий томонлари
- Уйқусизликни компенсация қилишнинг иложи йўқ. Шундай бўлса-да, уйқу режимингизга эътиборлироқ бўласиз. Зеро кундузи ўзингизни тетик ҳис қилишингиз учун ухлашга эртароқ ётиш керак бўлади;
- Аксарият ҳолатларда шунчаки оддий сув ичилмайди, шу боис дастлаб ўзингизни ноқулай ҳис қиласиз. Бироқ вақт ўтгач, бунга кўникасиз;
- Шундай кунлар бўладики, қўшимча рағбатсиз тетик юриш жуда қийин бўлади. Ана шунда бир финжон қаҳва ишларни тезроқ уддалашга ёрдам берадигандек туюлади. Бироқ бундай қилманг, чунки вақтинчалик кўтарилган энергия даражаси яна асл ҳолига қайтади ва сиз ўзингизни янада ёмон ҳис қиласиз.
Қандай воз кечиш мумкин?
Кундан кунга кофеин истеъмолини камайтиринг. Шунда жараён осонроқ кечади ва сиз бош оғриқлари ва ланжлик билан кузатилувчи "бекор қилиш синдроми"ни четлаб ўтасиз.
Қаҳванинг турли маркаларида кофеин миқдори ҳам турлича бўлади, шунинг учун қаҳва истеъмол қилиб, жараённи тартибга келтириш қийин. Сиз спорт билан шуғулланиб, таркибида кофеин бўлган энергетик ичимликларни (айниқса кукун кўринишидаги) ичадиган бўлсангиз, осонроқ бўлади. Бундай ҳолатларда кофеиндан тўлиқ воз кечгунга қадар ичимликдаги порошок миқдорини камайтириб боринг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди