Биз меҳмонсевар халқмиз. Ўз боламизга пиширмайдиган овқатларни меҳмон учун тайёрлаймиз, фарзандимиз емайдиган ширинликларни меҳмон учун асраймиз. Уйимизнинг энг яхши жойини мусофиримизга ажратамиз.
Ўзимиздан қийиб юзлаб, минглаб одамларни тўйга чақириб, тўқ қорнига турли нозу неъматларни тиқиштираверамиз. Ваҳоланки тўйларда ҳеч ким қўл урмаган салат ёки ширинликка қарайлик: уни ҳар куни уйимизда дастурхонимизга қўя оламизми?
Дўст-у, улфатлар йиғилиб қолсак шаҳарнинг ёки мамлакатнинг энг лаззатли таоми тайёрланадиган жойига борамиз, кўнглимиз тусаган таомларга буюртма берамиз. Аммо ҳар доим ҳам улардан бир луқма бўлса ҳам оиламизга, фарзандларимизга олиб келоламизми, уларга ҳам ўша лаззатли овқатларни раво кўрамизми?
Токи ўзимизни ардоқлаб, ўз қадримизга етмас эканмиз, ўзимизни энг яхшисига лойиқлигимизни билмас эканмиз, умримиз қийинчилигу машаққат ичида ўтаверади.
Биз амалдорлар энг чиройли муомалада бўлиши ва ҳурмат қилишига лойиқмиз – у бизга хизмат қилиши учун ҳам ўша курсида ўтирибди. У олаётган маошда ҳар биримизнинг ҳаққимиз бор.
Биз меҳмонимиз эмас, аввало ўзимизга энг яхшисини раво кўрсак, келган одам ўша энг яхшиларидан баҳраманд бўлаверади.
Тўғри, энг яхшиларини раво кўриш, унга эришиш осон эмас, ҳатто жуда қийин бўлиши аниқ. Чунки энг яхшилари – энг қимматлари, энг бебаҳоларидир. Энг яхши либослар, энг лаззатли таомлар, энг кўркам уловлару шинам ва қулай уйлар – ҳаммаси учун товон тўлаш қурбига эга бўлиш керак.
Аммо буларнинг барчасига эришиш мумкин, бунинг осон йўли бор: ўз динимизни ўрганишимиз керак. Ислом илк даврида инсоннинг азиз ва мукаррам эканини таъкидлади. У шох ва хизматкорлар, бой ва қашшоқларни, қул ва хожаларни бир сафга тизди, уларнинг қалбларини бир-бирига яқин қилди.
Ислом инсонни қаноатга, шукурга, қўлидаги энг яхшиларини атрофидагиларга раво кўришни ўргатди.
Ислом инсонни мағрур, улуғвор, вазмин ва салобатли бўлишни ўргатди.
Ислом инсонни илм олишга, касб ва ҳунар эгаси бўлишга даъват қилди. Инсон фақат илм билан юксалиши мумкин. Барча муаммолар, қийинчиликларга илм орқали ечим топиш мумкин.
Энг асосийси эса ишонч. Ўзимиз ва бошқаларни энг яхшиларига лойиқ эканимизга ишонтиришимиз, энг яхшиларига лойиқ эканимизга ишонишимиз керак. Кейин эса энг яхшисига лойиқ эканимизни тан олдиришимиз керак, талаб қилишни ўрганишимиз керак.
Биз энг яхшисига лойиқмиз!
Санжар САИД
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”