Кунига икки литр сув соғлом турмуш тарзи учун шарт бўлади. Овқатдан олдин бир стакан совуқ сув очлик ҳисси ортида чанқоқ яширинмаганлигини текшириш учун зарур бўлади. Иссиқлик «зарба»сининг олдини олиш учун жазирама кунларда ҳар соатда ярим стакан сув ичилади. Ишончимиз комилки, сувнинг организм учун фойдаси ҳақидаги ушбу рўйхатни осонлик билан давом эттира оласиз.
Етарли даражада сув ичилмаса, албатта, сувсизлик содир бўлиши ҳақида ўйлашга кўникканмиз. Бу фикр тўғрими? Ҳозирнинг ўзидаёқ бу масалага ойдинлик киритамиз.
Сувсизланиш нима?
Маълумки, одам танасининг 70 фоизга яқинини сув ташкил этади. Сув нафақат миянинг нормал фаолияти, балки овқат ҳазм қилишдан тортиб то нафас олишгача, организм жами тизимларининг ишлаши учун зарур. Парҳезшунослар етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиниши борасидаги фикрларни доимий равишда таъкидлашлари ҳам шундан.
Одам жазирама кун ёки интенсив жисмоний машқлардан кейин сув ичмаса, вазият янада жиддий тус олиши мумкин. Қолган ҳолатларда эса шифокор ёрдами талаб этилмайди.
Сувсизланиш белгилари
Мутахассислар, тана вазнидан 1-2 фоизга ўртача сувсизланиш сезиларли белгиларни келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этишади. Улардан тез-тез учрайдиганлари ҳақида қуйида ҳикоя қиламиз.
Қуруқ тери
Агар терингиз нормал ёки ёғли терига қараганда қуруқроқ бўлса, бу белги бўла олмайди. Бироқ терининг қуруқлиги одатдагидек бўлмаса, бунга диққатни қаратиш лозим. Биз нафақат ёз фаслида, балки салқин об-ҳавода ҳам намликни тери орқали йўқотишимизни ҳисобга олинг (масалан, кўчадаги ҳаво ўта қуруқ бўлса).
Пешоб чиқариш
Организм гидратацияси устидан назорат қилишнинг самарали усулларидан бири – пешоб чиқаришни кузатиш. Агар у кунига бир неча марта, кўп миқдорда бўлса, сийдикнинг ўзи оч рангда бўлса, у ҳолда бари жойида. Бироқ аксинча бўлса, дарҳол бир неча стакан сув ичишингиз лозим.
Оғиздаги нохуш ҳид
Сув ва сувли маҳсулотларнинг рационда етарли миқдорда эмаслиги оғиздаги нохуш ҳиднинг сабабига айланиши мумкин. Бу оз миқдордаги сувсизланишда нафақат тери, балки оғиз бўшлиғи ҳам қурийди. Сўлакнинг етишмаслиги ўз навбатида тиш ва милкларда бактериялар кўпайишини юзага келтиради.
Очлик
Ҳа, чанқоқ ҳисси очлик ортига усталик билан яширина олади. Мавзуга оид тадқиқотлар шарҳи шуни кўрсатдики, организм сувсизланиш белгиларига эга катта одамларнинг одатда тана вазнлари юқори бўлган. Шундай экан, тушунарсиз сабаблар туфайли доимий равишда овқатланишни истасангиз, кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилинг.
Ич қотиши
Сувнинг етишмаслиги қорин дам бўлиши ва бошқа ноқулай ҳислар билан кечади ҳамда ахлатнинг организмдан табиий йўл билан чиқишини қийинлаштиради.
Чарчоқ ва бош оғриғи
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, айнан сув етишмаслиги ҳеч қандай иш билан банд бўлмаган ва етарли даражада дам олган кунлардаги чарчоқнинг сабаби бўлиши мумкин. Бош оғриғига келадиган бўлсак, тажриба натижалари аёлларда, ҳатто, 1,36 фоизга, сувсизланиш ҳам бош оғриғини чақиришини кўрсатган.
Яхши хабар шундан иборатки, кўп ҳолларда мунтазам равишда сув ичиш орқали сувсизликни енгиш мумкин. Бироқ ошқозондаги оғриқлар, бош оғриғи каби кучли сувсизланиш белгиларидан бирини сезсангиз, хатарли ҳолатларнинг олдини олиш учун шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”