12:30 / 16.03.2020
5 344

Коронавирус ва уйда карантин: Шахсий тажриба

Коронавирус ва уйда карантин: Шахсий тажриба
GETTY IMAGES
Ўлимга олиб борувчи коронавирус дунё бўйлаб шу қадар тез тарқалмоқдаки, вазиятга тўсатдан дуч келган кўплаб мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимлари бунга дош бера олмаяпти. Инфекция авж олиши кузатилган ҳудудлардан келганларнинг барчасидан бир вақтда таҳлил олиш имконсиз ва расмийлар вируснинг эҳтимолий ташувчиларидан шахсий иҳоталанишни — уйда карантин уюштиришни сўрашмоқда.

Инкубация давридан кейин (14-28 кун) хавотир сохта ёки ўринлилиги аниқ бўлади ва шунга қараб инсон ё касалхонага жойлаштирилади ёки одатий ҳаёт тарзига қайтади.

Масалан, Британияда жараён қуйидагича: Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг (NHS) ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, қаердан келингани ва аломатлар (агар улар аллақачон мавжуд бўлса) ҳақида айтиб бериш керак. Шундан сўнг, эҳтимолий бемор ва унинг қариндошларидан уйдан чиқмаслик ва кейинги кўрсатмалар тушунтириладиган қўнғироқни кутиш сўралади.

Ўзбекистонда 16 мартдан жорий қилинган коронавирус карантини вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун ягона колл-марказ — 1003 рақами ишга тушди.

Ушбу мақола муаллифи Австриянинг Италия шимоли билан чегарадош ҳудудида бўлиб қайтганидан сўнг (оила аъзолари билан биргаликда) уч кунни уй изоляциясида ўтказди. NHS’га қўнғироқ қилишга сабаб - ўзини ёмон ҳис қилган вақти Австриянинг айнан ўша туманида коронавируснинг илк ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалгани бўлади.

Карантин пайтида бирор ортиқча ноқулайлик сезмадик, аммо бизнинг карантинимиз яна бир неча кунга чўзилганда, ташқаридан ёрдам олиш зарурияти туғиларди.
Бу каби вазиятда нима қилиш керак? Уй карантинига қандай тайёргарлик кўриш керак?

Нима сотиб олиш зарур?
Одатда, касалликдан шубҳа қиладиган одам уйда етарлича нон ва ҳожатхона қоғози бор ёки йўқлиги ҳақида деярли ўйламайди. Аммо шифокорлар томонидан телефонда қатъий равишда «уйда карантин сақланг» тавсияси янграши билан, бу нарсалар биринчи ўринга кўтарилади, чунки бу сониядан бошлаб (агар сиз онгли фуқаро бўлсангиз) дўконга ташриф буюриш сиз учун имконсиз бўлади.

Қариндошларингиз ёки дўстларингиздан сиз учун озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларини олиб келиб, уларни эшигингиз тагида қолдиришларини сўранг.
Парҳезга доир махсус кўрсатмалар йўқ, ҳамма нарсани ейиш мумкин. Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар биринчи навбатда зарур.

Гуруч, макарон маҳсулотлари, дон, ловия каби маҳсулотларни захиралаш тавсия этилади — улар узоқ вақт сақланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари, шунингдек, зарур қамал вақтида шахсий эҳтиёжингиз ортадиган маҳсулотлардан ўзини чекламасликни тавсия этади — шоколад, қаҳва, печенье, ёнғоқ. Бундан ташқари ичимлик суви ҳам.

Бир марталик қуруқ салфеткалар олиб қўйинг — йўтал ва бурун қоқишда фақат улардан фойдаланинг. Нам салфеткалардан бу мақсадда фойдаланиш тавсия этилмайди.

Яна бир муҳим зарурат — ҳаммом ва ҳожатхонани дезинфекциялаш воситалари. Агар оилангиз билан уй карантинида бўлсангиз, бу хоналардан ҳаммадан кейин фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ванна қабул қилишдан воз кечинг, фақат тез оқувчи сув остида душ олинг ва ҳар ювинишдан кейин сочиқни алмаштириш тавсия этилади.

Эҳтимол, узоқ карантиннинг энг катта ноқулайлиги чиқинди ташлашга чиқиш мумкин эмаслигидир. Чиқинди учун пакетлар олиб қўйинг, чунки сиз уни икки қават ёки ҳатто уч қават полиэтиленга солиб қўйишингиз керак бўлади. Маҳкам боғланган пакетларни уйнинг энг салқин жойида сақланг. Агар сизда вирус борлиги тасдиқланса, уйингиздаги чиқиндилар тиббиёт органларининг махсус кўрсатмаларига мувофиқ йўқ қилинади.

Хоналарни яхши шамоллатинг, энг яхшиси, деразани доимо очиқ қолдиринг.

Кичик майдонда ўзини изоляция қилиш

Агар қариндошларингиз билан бирга карантинда бўлсангиз рўмолчани тез-тез алмаштиришга ва улардан иҳоталанишга ҳаракат қилинг
GETTY IMAGES

Уй карантинидаги энг қийин нарса — оиланинг бошқа аъзоларидан изоляцияланиш. Бу деярли имконсиз ва уларнинг ниқоб кийиши ҳам ўзини ҳимоя қилишга ёрдам бериши жуда қийин.

Албатта, энг оддий тавсияларга амал қилишимиз керак, аммо ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда виждонан ҳаракат қилдим.
- Барчадан алоҳида ухлашга ҳаракат қилинг
- Қанчалар қийин бўлмасин - болаларни қучоқламанг ва ўпманг
- Умумий идишдан овқат еманг
- Сочиқ, мочалка ва тиш чўткаларини алоҳида сақланг
- Умумий телефондан фойдаланманг

Ўз-ўзини даволаш
Коронавирусга қарши ҳеч қандай профилактика воситаси мавжуд эмас.
Агар сиз аллақачон вирусни юқтирган бўлсангиз, апелсин шаклидаги бир тонна С витамини ҳам, парацетамол ҳам (ҳар қандай дозадагиси) наф келтирмайди.

Уйда шароитида амалга ошириш мумкин бўлган биргина нарса — агар ҳарорат кўтарилса, уни пасайтиришдир. Аломатлар бошланишидан олдин бирор чора кўриш ярамайди.

Агар сиз доимий равишда бирор дори қабул қилсангиз, олдинги бир неча ҳафта учун захирангиз борлигига ишонч ҳосил қилинг.
Агар сиз карантинда ёлғиз бўлсангиз, ҳар куни яқинларингизни ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиз ҳақида хабардор қилиб боринг.

Шифокорлар таъкидлашича, энг муҳими — руҳий саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз, фильмлар томоша қилинг, китоб ўқинг, мусиқа тингланг, яқинларингиз билан телефон орқали мулоқот қилинг.

Яна нима?

Агар 2-3 ҳафта ичида коронавирус симптомлари пайдо бўлса, сизни шифохонага олиб кетишади / AFP
Кейинги воқеалар ривожи фақат икки хил бўлади.
Агар бир мунча вақт давомида сизда ҳақиқатан ҳам коронавирус аломатлари юзага келса, бу ҳақда тез ёрдам хизматига хабар беришингиз керак ва шифокорлар сизга ғамхўрлик қилишади.

Агар сизнинг аҳволингиз 14 кун ичида ёмонлашмаса, бунда ҳам соғлиқни сақлаш тизимининг ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз керак бўлади, шу орқали сизда ташхис тасдиқланмаганлиги расмий равишда қайд этилади.

Менинг вазиятимда, тўғрисини айтганда, учинчи сценарий кузатилди: аҳволим ўз-ўзидан яхшиланди ва шубҳаланиш сабаби бир неча тасодифлар билан кузатилган одатий ҳолсизланиш аломати экани аниқланди. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирус ва уйда карантин: Шахсий тажриба