date

Мисрлик полвон тишлари билан 700 тоннали кемани тортди

Мисрлик полвон тишлари билан 700 тоннали кемани тортди

Мисрлик 44 ёшли курашчи Ашраф Маҳруз одамлар ишонмайдиган ишга қўл урди. У 700 тонна оғирликдаги улкан кемани тишлари билан 15 метргача тортиб борди. Бу ҳақда NBC News хабар қилди.

Маҳруз ўз натижасини расман қайд этиш учун Гиннесс рекордлар китобига ариза топширишини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирча энг юқори кўрсаткич сифатида 614 тоннали кема қайд этилган. Спортчи эса янги рекордни исботлаш учун фото ва видеоларни тақдим этмоқчи.

Тайёргарлик жараёнида у оқсил ва темир моддасига бой таомлар билан овқатланган. Ҳар куни камида 12 та тухум, икки бутун товуқ ва тахминан 5 кг балиқ тановул қилган. Машқларни эса кунига уч маҳал, ҳар бири икки соатдан бажарган.

Маҳрузнинг бу илк машҳур натижаси эмас. У авваллари ҳам машиналар, поезд ва локомотивларни жойидан қўзғатган. Шу йилнинг марти ойида эса 279 тоннали темир йўл вагонини силжитиб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрлик полвон тишлари билан 700 тоннали кемани тортди