date

Туркияда 11 минг йиллик қабр топилиб, тарихни қайта ёзди

Туркияда 11 минг йиллик қабр топилиб, тарихни қайта ёзди

Туркияда археологлар томонидан 11 минг йил аввалги неолит даврига оид қабр топилди. Бу ҳақда Arkeonews хабар берди. Қазишмалар давомида жами олтита қабр очилди, улардан бештаси илк бронза даврига, биттаси эса неолит даврига тегишлидир.

Тадқиқотлар Чаноққалъа университети амалий фанлар факультети доценти Саваш Сариалтун раҳбарлигида ўтказилди. Май ойида бошланган қазишмалар беш ой давом этди ва натижада меъморий қолдиқлар ҳамда қабрлар аниқланди.

«Бу топилмалар Чайоню аҳолисининг кўчманчи ҳаётдан қишлоқ хўжалигини ўзлаштиришга ва мураккаб жамият қуришга қандай ўтганини англашимизга ёрдам беради», — деди Сариалтун.

Чайоню (Тигр дарёси яқинида) илк қишлоқ хўжалиги ёдгорликларидан бири сифатида 1964 йилдан бери қазишмалар ўтказилаётган ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда илк аҳоли ўсимлик ва ҳайвонларни хонакилаштирган, милоддан аввалги 10 000 йилларда эса кўчманчиликдан воз кечган.

Археологлар 1964 йилдаёқ бу ҳудудда 600 дан ортиқ инсон скелетини топишган, уларнинг асосий қисми неолит даврига оид бўлган. Янги топилган олтита қабр эса неолит ва илк бронза даври орасидаги хронологик бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 11 минг йиллик қабр топилиб, тарихни қайта ёзди