Москвада ОМОН рейди: ётоқхонада 70 дан ортиқ мигрант ушланди

1 дақиқа ўқиш324
Москвада ОМОН рейди: ётоқхонада 70 дан ортиқ мигрант ушланди

Россия пойтахтининг жануби-шарқий қисмидаги ётоқхоналарда ўтказилган кенг кўламли рейд жамоатчилик эътиборини тортиб, катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Россия Миллий гвардияси маълумотига кўра, “Авангард” ва “Қилич” номли махсус ОМОН бўлинмалари иштирок этган операцияда 70 дан зиёд мигрант қўлга олинган.

Тергов қўмитаси, ФХХ ҳамда Ички ишлар вазирлигига кўмак сифатида амалга оширилган тадбир Шкулева кўчасидаги бир неча ётоқхоналарда ташкил этилди. Рейд пайтида хавфсизлик кучлари мингдан ортиқ хорижий фуқарони текширди. Шулардан 72 нафар шахс иммиграция қоидалари ва ҳарбий рўйхатга олиш талабларини бузгани учун ушланди. Улар полиция бўлимларига олиб кетилиб, қўшимча тергов ишлари ўтказилмоқда.

Айни вақтда қўлга олинганлар орасида Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 сентябрь куни ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган эди. Красноярск ўлкасининг Емельяновский туманида ОМОН ходимлари ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерти бўлиб ўтган “Корона” банкет залига бостириб кириб, мигрантлар орасида текширув ўтказган. Ўша пайтда 8 ўзбекистонликка нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилган, тўрт нафарига жарима ва маъмурий чиқариб юбориш жазоси тайинланса, қолганлари махсус марказга жойлаштирилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида адвокатларни жойига юборгани, Бош консулхона эса зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чораларини кўраётганини маълум қилган.

Шу билан бирга, “Юксалиш” ҳаракати раҳбари ва депутат Бобур Бекмуродов бундай вазиятларда ОМОН каби махсус кучларни жалб қилиш ортиқча эканини таъкидлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳуқуқий йўлдан чиқмасликка чақирди.

Экспертлар фикрича, Россияда мигрантлар билан боғлиқ бундай рейдлар тобора кўпаймоқда ва уларнинг ҳуқуқий асослари, самараси ҳамда ижтимоий оқибатлари жамоатчилик орасида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?