Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–август ойларида Ўзбекистон аҳолисининг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланган.
Сўнгги йилларда мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони барқарор ўсиб бормоқда. Масалан, 2021 йилда бу кўрсаткич 76,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 83,9 фоизга етган.
2023 йилда интернетдан фойдаланиш даражаси 89 фоизга, 2024 йилда эса 93,3 фоизга кўтарилган. Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида эса ушбу кўрсаткич 94,2 фоизга етди.
Мутасаддиларга кўра, аҳоли орасида интернетдан фойдаланишнинг бу қадар кенг ёйилиши рақамли хизматлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорлик соҳаларида имкониятларни янада кенгайтирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар