22:39 / 19.08.2020
7 345

Уруғи билан ейиш керак бўлган мева ва полиз экинлари

Уруғи билан ейиш керак бўлган мева ва полиз экинлари
Фото: Getty Images
Агар эътибор бериб кузатилса, баъзи мевалар ва полиз маҳсулотлари уруғи билан истеъмол қилинади. Аммо уларнинг уруғи организмга фойдали ёки зарарли эканини кўпчилик билмайди. Wday.ru нашри уруғлари билан истеъмол қилиш фойдали ва зарарли бўлган маҳсулотлар ҳақида материал тайёрлади.

Тарвуз
Тарвуз уруғи – организм учун фойдали моддалар омборидир. Унинг таркибида магний, темир, рух, шунингдек, 85-90% ҳазм қилиш жараёнини яхшилайдиган оқсиллар мавжуд. Уруғлардан максимал фойда олиш учун уларни яхшилаб чайнаш зарур. Данакларни тарвуздан ажратиб, қуритиб ўзини алоҳида ейиш ҳам мумкин.

Қовун
Қовун уруғларини ҳам шундай истеъмол қилиш мумкин. Унинг таркибида оқсил, фосфор, калий, А ва B витаминлари, шунингдек, овқат ҳазм қилишда фойдали бўлган ферментлар мавжуд. Улар организмдан оғир металл ва пестицидларни олиб ташлашга имкон беради. Уруғларни яхшилаб чайнашни унутмаслик лозим. Уларни бутунлай ютиб юбориш ҳам мумкин. Аммо бунда организм энг қимматли ферментлар ва витаминларни ололмайди.

Узум
Узум уруғларининг аччиқ таъми туфайли, кўпчилик уруғсиз бўлган навларини танлашни афзал кўради. Аммо айнан шу аччиқ таъм уруғлар оқсил синтезини тезлаштирадиган кўплаб флавоноидларни ўз ичига олади. Бу эса ўз навбатида мушаклар ва терига яхши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлар туфайли флавоноидлар Альцгеймер касаллиги бошланишининг олдини олади.

Узум уруғлари таркибида кўп миқдордаги тўйинмаган ёғли кислоталар, E витамини, калий, магний, темир ва рух мавжуд. Бу уруғларни ҳам яхшилаб чайнаш зарур.

Анор
Битта анорда 400-700 дона мавжуд. Кўпчилик анорни уруғи билан истеъмол қилишга одатланган. Анор уруғи полифенол, шунингдек, кверсетин ва антосианга бой. Айниқса юрак фаолиятида жуда фойдали. Бир стакан анор уруғи кунлик C ва K витамини истеъмол қилишнинг учдан бир қисмини ўз ичига олади. Диэтологларнинг таъкидлашича, анор уруғлари ошқозонни мустаҳкамлайди.

Киви
Киви уруғларида тери, соч ва тирноқлар учун фойдали бўлган E витамини мавжуд. Шунингдек, А омега-3 ёғ кислоталари яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради.

Лимон
Лимон уруғида оғриқ қолдирувчи салицил кислотаси мавжуд. Бош оғриганда 5-6 дона лимон уруғини яхшилаб чайнаб, ютиш керак. Шунда ҳеч қандай аспиринга ҳожат қолмайди.

Aпельсин ва мандарин
Бу цитрус меваларнинг уруғлари B17 витаминини ўз ичига олади. Бу саратон ва замбуруғ касалликларига қарши курашда ёрдам беради.

Қовоқ
30 гр қовоқ уруғи организмни кунлик 70% фосфор, магний, рух ва антиоксидантлар билан тўлдиради. Унинг таркибидаги А ва E витаминлари тери яшаришига ёрдам беради. Қовоқ уруғини мунтазам истеъмол қилиш ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.

Ейиш зарарли бўлган мева уруғлари
Шафтоли, олхўри, ўрик, ва гилос уруғларида амигдалин мавжуд. Агарда гилос уруғлари бутунлай ютиб юборилса, амигдалин хавфсиз. Аксинча чайналса, амигдалин водород сианидга айланади – бу заҳарли ва юқори дозадаги хавфли аралашмадир. Шунингдек, олма ва нок уруғларида ҳам амигдалин мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уруғи билан ейиш керак бўлган мева ва полиз экинлари