Фото: «goodfon.ru»
Бунга ишониш қийин, 3-4 ой давом этадиган совуқ мавсумда танада бир қанча ўзгаришлар юз беради. Қуёш нури етишмаслиги ҳамда иқлимга чидамли бўлиши учун тана ўзини қайта тиклашга уринади.
Лаблар тез-тез қурийди
Бошқа фаслларга қараганда совуқ тушиши билан лабларни тез-тез ҳўллаш одати пайдо бўлади. Чунки шамол ва паст ҳарорат туфайли тери намликни тез фурсатда йўқотади ва сувга муҳтожлик сезади. Аммо дерматологлар бу борада жиддий огоҳлантиради. Лабларнинг нозик терисини фақатгина бальзам ва махсус мойлар ёрдамида ҳимоя қилиш яхшироқ. Агар совуқ об-ҳавода лабларни тез-тез ҳўллаш кузатилса, унда яллиғланиш, ёрилиш, тери кўчиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Тишларнинг сезувчанлиги ортади
Агар тиш эмали ёки милклар сезувчанлиги совуқ мавсумда ортгани билинса, бу ортиқча безовталикни келтириб чиқаради. Ҳаттоки бу оғриқларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, касалланган ёки даволанган тишларда ҳамда шамоллаган милкларда оғриқ кучлироқ бўлади. Аслида совуқ ҳаво тиш ва милк учун зарарли эмас, лекин оғиз бўшлиғида пайдо бўлган касаллик ортидан 3-4 ой вақт мобайнида ёқимсиз ҳислар давом этади. Шунинг учун мунтазам равишда тиш шифокори кўригидан ўтиб, уларни соғлом сақлашга ҳаракат қилиш керак.
Қонда қанд миқдори ошади
Агар бемор ўзида қандли диабет ёки унинг иккинчи тоифаси мавжудлигини билса, совуқ мавсумда овқатланиш ва саломатлигига жиддий эътибор қаратиши зарур. Ҳароратнинг кескин пасайиши стресс гормони – кортизол ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келади, бу эса инсулинга таъсир қилади. Шунинг учун қишда қондаги қанд миқдорини мунтазам ўлчаб туриш ва парҳезни кузатиб бориш тавсия этилади.
Тана узоқ вақт сувсизланади[/b]
Қишда нафақат терига намлик етишмайди, балки бутун вужуд суюқликни камроқ қабул қилади. Бу албатта, хавфли, чунки қишда чанқоқлик ҳиси унча сезилмайди ва тана узоқ вақт мобайнида сувсиз туради. Шунинг учун қиш фаслида чанқоқ сезилмаган ҳолатларда ҳам ҳар икки соатда бир стакан сув ичиш керак.
[b]Мигрен даражаси ортади
Мигренни қўзғатиши мумкин бўлган асосий сабаб – бу D витамини, яъни қуёш нури етишмаслигидир. Бундан ташқари, қуруқ ҳаво, намлик ва ҳароратни кескин пасайиши мигрен ҳужуми хавфини оширади.
Артрит хуружи тез-тез юз беради
Совуқ мавсум артрит билан касалланганлар учун янада қийин бўлиши мумкин, аммо бунга паст ҳарорат эмас, балки атмосфера босимининг кўтарилиши сабаб бўлади. Бундай вақтда шифокорлар жисмоний фаолликни оширишни маслаҳат беради. Лекин уларни аста-секин амалга ошириш лозим. Шунингдек, иссиқ пойабзал ва қўлқоп ҳақида ҳам унутмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...