Фото: «Домашний очаг»
Тадқиқотчилар уяли телефондан фойдаланиш ҳақиқатан ҳам саратон хасталиги ривожланиш хавфини ошириши борасида бир фикрга келмаганлар: шу пайтгача олиб борилган тадқиқотлар телефондан нурланишнинг айрим турлари ва хавфли ўсмаларнинг камида икки тури ўртасидаги боғлиқликни аниқлади, аммо ҳозирча аниқ хулоса йўқ. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг огоҳлантиришича, доимий равишда мобил телефондан фойдаланиш бошқа касалликлар хавфини ошириши мумкин. Хавфни камайтириш ва соғлиғингизни ҳимоя қилиш учун бир неча кўрсатмаларга амал қилинг.
Дезинфекция қилишни унутманг
Смартфон биз ҳар куни ишлатадиган энг ифлос нарсалардан биридир. Кун давомида унинг юзасида миллионлаб хавфли бактериялар тўпланиб, уяли телефонни юзимизга яқинлаштирганимизда нафас олиш тизимига тушиши мумкин. Бу, айниқса, нафас олиш йўллари ва вирусли касалликлар эпидемияси даврида жуда хавфлидир: вируслар осон тарқалади ва касаллик ташийди. Коронавирус тарқалиши кўпайган ҳозирги вақтда кунига бир неча марта телефонингизни спирт ва дезинфекцияловчи суюқликлар билан тозаланг. Шу билан бирга, шифокорлар уяли телефондан фойдалангандан сўнг қўлларни совунлаб ювиш ёки антибактериал восита билан артишни маслаҳат беришади.
Уйқудан олдин телефон ишлатманг
Уяли телефонлардан чиқадиган мовий нур мелатонин ишлаб чиқаришни тўхтатади. Мелатонин — бу организмда биологик ритмларни тартибга солувчи ва соғлом метаболизмни таъминлайдиган гормон ҳисобланади. Ухлашдан олдин уяли телефондан фойдаланилганда (айниқса, қоронғида) мелатонин ишлаб чиқариш тўхтайди ва уйқу бузилади. Уйқу етишмаслиги жуда хавфлидир: кунига 7-8 соатдан кам ухлайдиган одамларда семириш, саратон, Альцгеймер касаллиги ва депрессия хавфи ортади.
Иложи борича наушникдан фойдаланинг
Телефонда гаплашганда кўпинча бошимизни эгиб оламиз. Бундай ҳолатда нормал қон айланишига халақит берамиз, бу эса бош оғриғига, уйқу бузилишига, диққатни жамлашда қийинчиликларга ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин. Шифокорлар наушникдан фойдаланишни ёки ҳеч бўлмаганда гаплашаётганда ўз ҳолатингизни кузатиб боришни маслаҳат беришади.
Суҳбатларни минимал даражада камайтиришга ҳаракат қилинг.
Ёзиш имконияти бўлса, қўнғироқ қилмаслик нафақат замонавий мобил одоб-ахлоқ қоидалари, балки соғлиқ учун ҳам зарурдир. Мобил радиация хавфсизлиги тўлиқ тасдиқланмагунча шифокорлар уяли телефондан фойдаланиш вақтини иложи борича қисқартиришни маслаҳат беришади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...