Фото: Grazia
Албатта, мева ва сабзавот, балиқ кабиларни сақлашнинг энг мақбул усули – консерва. Бироқ консерва жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган маҳсулот, унинг бир қанча ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Қуйида ушбу маҳсулотларнинг фойдали ҳамда зарарли томонлари ҳақида танишиб чиқинг, шунда консерва маҳсулотларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш осонроқ бўлади.
Маълум бўлишича, витаминларнинг кўп қисми консерваларда сақланади. Сақлаш жараёни юқори ҳарорат ва босим таъсирида содир бўлади. Бундай шароитда фақат C витамини деярли бутунлай парчаланади. Аммо ёғда эрийдиган А, D, E ва K витаминлари асл миқдорида қолади. Худди шу нарсани иссиқлик билан ишлов беришга қаршилик кўрсатиш бўйича етакчи бўлган PP витамини ҳақида ҳам айтиш мумкин. B витаминлари бу жараёнга турлича таъсир кўрсатади, лекин уларнинг баъзилари сақланиб қолади. Омега-3 гуруҳидаги тўйинмаган ёғли кислоталар, масалан, балиқда, ўз кучини сақлаб қолади.
Минерал моддалар ҳам мавжудлигича қолади. Кўп фойдали минераллар ҳам юқори ҳароратдан қўрқмайди. Кальций, калий, магний, натрий ва марганец консерваларда яхши сақланади. Улардан баъзилари юқори босимдан кейин организм томонидан яхшироқ сўрилади.
Яроқлилик муддати
Албатта, уч аср олдин консервалардаги асосий афзаллик – бу яроқлилик муддати эди. Консерва гўшт, сабзавот ва меваларни йиллар давомида бузилиш хавфисиз сақлашнинг ажойиб усули.
Туз ва шакарнинг юқори миқдори
Қоида тариқасида, озиқ-овқат маҳсулотларини консервация қилиш кимёвий моддаларни ўз ичига олмайди, лекин бу уларнинг мутлақо зарарли эмаслигини англатмайди. Туз ва шакар – бу маҳсулотни узоқ вақт сақлашга ёрдам берадиган табиий консервантлар. Шуни айтиш керакки, уларнинг ортиқча миқдори танага зарарли таъсир кўрсатади: шиш, ортиқча вазн ва ҳатто сурункали касалликларга чалиниш хавфи пайдо бўлади. Консервалар хавфли эмас, лекин ҳамма нарса меъёрида яхши ва буни эсдан чиқармаслик керак.
Ортиқча ёғлар ва углеводлар
Агар консервалар севиб истеъмол қилинса, ягона хавф – бу туз ва шакарнинг кўплиги. Ва агар озиқ-овқат ёғда ёки помидорда консерваланган бўлса, унда ортиқча ёғлар, крахмал, ун ва бошқа таркибий қисмлар бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...