Фото: Freepik
Вазн ташлашга қарор қилган бўлсангиз кутилган натижага эришиш осон бўлмаслигига тайёр бўлинг. Аввалига жараён жуда ҳам жадал кечади, аммо мақсадга эришишга бироз қолганида ўзгариш кўзга ташланмайди. Бунга эса ўз навбатида бир қанча сабаблар бўлиши мумкин. Уларнинг орасида энг кўп тарқалганларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Углеводларни қисқартиринг
Таркибида углевод, айниқса, тез сингадиган углевод бўлган таом қондаги қанд миқдорининг кескин кўпайишига олиб келади. Унинг ортидан камайиши ҳам кузатилади ва оқибатда сиз очликни такрор ҳис қиласиз. Зарарли углеводлар, яъни шакар, оқ ун ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлардан тийилиш керак, аммо углеводлардан буткул воз кечиш ярамайди. Донли ва бошқа маҳсулотлар таркибидаги секин сингадиган углеводлар организм фаолияти учун муҳим саналади.
Спорт билан шуғулланиш
Ҳатто тўғри овқатланган тақдирда ҳам, спорт билан шуғулланишга етарлича вақт ажратмасангиз, вазн ўзгармаслиги мумкин. Калория танқислиги бўлганда организм аввалига мушаклар, кейин эса ёғларни йўқотиш керак, деб ҳисоблайди. Айнан шу сабаб ҳам озиш жараёнида куч сарфланадиган машғулотлар билан шуғулланиш керак. Мушаклар қанча кўп бўлса, метаболизм шунча яхши бўлади.
Истеъмол маҳсулотларига эътибор бериш
Статистика маълумотларига кўра, 80 фоиз одам кундалик ратционидан ўрин олган маҳсулотлари қанча калорияга эга эканлиги ҳақида бехабар. Еяётганингиз камдек туюлса, кун давомида нималар истеъмол қилганингиз ҳақида бош қотириб кўринг. Бунинг учун кундалик тутишингиз ёки махсус мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин. Бир қарашда фойдали туюлган аксарият маҳсулотларда шакар ва ёғ бисёр бўлади. Овқатланишингизни ҳеч бўлмаганда бир ҳафта давомида таҳлил қилиб кўринг, балки нима учун вазн камаймаётгани ҳақидаги саволга шу орқали жавоб топишингиз мумкин.
Кўпроқ оқсил истеъмол қилинг
Оқсилдан ташкил топган аминокислоталар организм учун муҳим саналади. Улар метаболизмни сезиларли даражада жадаллаштиради. Кунлик калория миқдорини назорат қилган билан, оқсил истеъмолига эътибор қаратилмаса, озиш жараёни секинлашади. Оқсилни парчалаш учун организм углевод ва ёғлардан кўра 20-30 фоиз кўп энергия сарфлайди. Қолаверса, оқсил мушаклар массасини сақлашга ёрдам беради.
Интервал очликни синаб кўринг
Интервал оч қолиш тизими ЖССТ мутахассислари, парҳезшунослар ва нутрициологлар орасида аллақачон машҳурликка эришган. Бунда кун икки қисмга бўлинади, биринчисида овқатланса бўлади, иккинчисида эса йўқ. Тизимлар турлича бўлади: улардан энг оддийси 14 ёки 16 соат оч юриш, қолган 10 ёки 8 соатда эса овқатланишдан иборат. Бундай овқатланиш тизими метаболизмни яхшилашга ва вазн ташлашни жадаллаштиришга ёрдам беради. Интервалга амал қилиш учун мобил илова юклаб олиш тавсия қилинади.
Тиниқиб ухлаш
Уйқу етишмаслиги организм учун стресс, унга табиий реакция эса овқатланиш бўлади. Ўтказилган сўнгги тадқиқотга кўра, уйқу етишмаслиги организм фаолиятида ҳужайра даражасидаги ўзгаришларга олиб келиши, шунингдек, гормонал фонга ҳам таъсир қилиши аниқланган. Очликни рағбатлантирувчи грелин гормони уч карра кўп миқдорда ажралади, оқибатда ҳаддан ортиқ овқатланиш эҳтимоли ортади. Статистик маълумотларга кўра, уйқусиз тундан кейин одам меъёрдаги уйқудагидан ўртача 385 ккал кўп овқатланади.
Рақамларга эътибор берманг
Вазн кўрсаткичининг ўзгармагани прогресс бўлмаётганини билдирмайди. Вазн тиббий меъёр чегарасида бўлса, сўнгги килолардан қутулиш мураккаб бўлади. Шунга қарамай, мушаклар массаси ва ёғ, шунингдек, организмнинг аҳволи ўзгариши ва ташқи кўриниш яхшиланиши мумкин. Асосий мақсад рақамлар эмас — гўзал ва соғлом тана. Шу сабаб ҳам килолар кўрсаткичига эмас, танадаги ўзгаришларни кузатишга ҳаракат қилинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...